Автомобил йўлининг йўл тўшамаси равонлигини баҳолаш

 Равонлик автомобиль йўлининг асосий транспорт-эксплуатацион кўрсатгичи ҳисобланади. Чунки автомобилларнинг тезлигини ўзгариши ва йўлнинг хавфсизлиги равонликка боғлиқдир. Жуда кўп тадқиқотлар шуни кўрсатадики, йўл тўшамаси равонлигининг ёмонлашуви кўпгина йўл-транспорт ҳодисаларга содир бўлмоқда. Агарда автомобиль йўлида равонлик таъминланмаган бўлса юқори тезликда ҳаракатланаётган автомобилни тезлигига таъсир қилади ва бу участка хавфли ҳисобланади. Чунки бу участкада автомобиль тўсатдан тўхташи мумкин ва орқадан келаётган автомобил келиб урилиши мумкин. Бунда йўл -транспорт ҳодисаси содир бўлиши юқори ҳисобланади.

Йўл тўшамасининг равонлиги ва мустаҳкамлиги қатнов қисмида излар (колея) ҳосил бўлиши (кўндаланг равонлик) бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун йўл тўшамаларининг равонлигини ўзгартириш мустаҳкамлигига ва излар ҳосил бўлишига боғлиқ. Бундан ташқари ёздаги юқори ҳароратларда асфальтбетон пластик деформацияланиши сабабли йўлнинг қия жойларида равонлик бузилади. Шу сабабдан йўл тўшамасининг равонлигини  бир йилда икки марта ўлчаш зарур (қишнинг охири ва баҳорнинг бошида, ёзги иссиқ даврида).

Кўрилаётган транспорт–эксплуатация кўрсаткич яъни йўл тўшамасининг равонлиги, транспорт воситаларининг тезлигига ва хавфсиз ҳаракатланишига таъсир этувчи энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Шунинг учун равонликни баҳолаш пайтида йўлнинг кўриб чиқилаётган участкаларида автомобилларнинг тезлигини ҳам аниқлаш керак.

Қуйидаги жадвалда Е.И.Попов, С.С.Косенков, Сидоренко, М.С.Коганзон, А.Аблакулов ва бошқаларнинг қоплама равонлигининг вақт давомидаги ўзгаришларини олдиндан баҳолашга оид ишлари кўрсатилган :

 

 

Муаллифлар

Формула

Омил

Фойдаланилган

асбоб-ускуна

 

1

2

3

4

1

Слободчиков, Е.И.Попов, Ситников

 

Q – йўлдан ўтказилган бруттонналар сони

Равонлик ГАЗ-21 автомашинасида ТХК-2 зарбаўлчагич асбоби ёрдамида ўлчанган

2

С.С.Косенков

 

h – ҳисобий оғирлик остида йўл тўшамасининг эгилиши катталиги, мм

Равонлик М-21 автомашинасида ХАДИ зарбаўлчагич асбоби ёрдамида ўлчанган

3

Сидоренко,  Подрезов

 

SNН-30 – Н-30 оғирлик тушишининг умумий миқдори, минг авт;

 Еу – Йўл тўшамасининг эластиклик модули, МПа

Равонлик шахар кўчаларида ВАЗ-2102 ва РАФ 2203 автомашиналарида ТХК-2 зарбаўлчагич асбоби ёрдамида ўлчанган

4

М.С.Коганзон, А.Аблакулов

 

SH – фойдаланиш бошидаги равонлик, см/км;

SП – охирги ҳолатдаги равонлик, см/км; у – йўл тўшамасининг тавсифлари ва ҳаракат жадаллигига боғлиқ бўлган кўрсаткич

Равонлик ГАЗ-24 автомашинасида ХАДИ зарбаўлчагич асбоби ёрдамида ўлчанган

5

А.Аблакулов

 

y – йўл тўшамасининг мустаҳкамлиги ва ҳисобий автомобиллар ўтишининг умумий миқдори

Равонлик ТХК-2  зарбўлчагич асбоби ёрдамида ўлчанган ва ГАЗ-24 автомашинасида ХАДИ зарбўлчагич асбоби кўрсаткичига келтирилган

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Автомобил йўлларининг транспорт-эксплуатация ҳолатини кўрсатувчи бу параметр йўл тўшамасининг равонлиги махсус гуруҳ томонидан ўлчанади.

Равонликни аниқлаш учун: турли модификациядаги зарба ўлчагичлар (ТЭД-2, ТХК-2, ПКРС-2 ва б.),  уч метрли рейка понаси ва нивелердан фойдаланилади.

Йўл тўшамаси равонлиги ўлчанаётганда шиналарнинг босим, амартизаторлар ҳолати автомобилнинг паспортидаги маьлумотларига тўғри келиши лозим. Автомобилнинг спидометри кўрсатишлари амалдаги тезликка мос келиши керак.

Йўл тўшамаси равонлиги автомобилнинг тезлиги бир хил (50 км/с) бўлганда ўлчанади. Бундай тезликка ўлчов бажариладиган участкага 50-100 м қолганда эришиш керак. Тезлик спидометр ёрдамида аниқланиб, иккита секундномер ёрдамида назорат қилиб турилади. Секундомерлар  километр устуни қаршисида кетма-кет ишга туширилади. Йўл тўшамаси равонлиги ўлчанаётганда автомобил фақат поласаларида юриши керак.

Олимларнинг ишларида турли хил йўллар билан равонликни ўлчаш формулалари келтириб ўтилган лекин, йўл иқлим минтақаси табиий иқлим шароити, регион шароити ҳисобга олинмаган.

Умуман олганда равонликни ўлчашда иқлим зонасини ҳам инобатга олиш керак бўлади. Чунки иқлим давлатлар бўйича турлича ва равонликка ҳам турлича таъсир қилади. Буларни ҳисобга олиб, илмий тадқиқот ишларини ўтказиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

 

 Фойдаланилган адабиётлар:

1. Автомобил  йўллари эксплуатацияси  А.П.Васильев  2010 й., Автомобил йўлларини таъмирлаш ва сақлаш , Энциклопедия. Информавтодор-2004 й.

2. www.complexdoc.ru.

3. ИҚН 14-2010 .

Тайёрлади: "Автомобил йўлларини лойихалаш" бўлимининг 2-чи даражали мутахассиси Қосимов Жавлонбек Рамазанович