ГРУНТ ДЕФОРМАЦИЯСИ ВА УНИ ХИСОБЛАШ УСУЛЛАРИ

 Иншоот мустахкамлигини ва узок муддат ишлашини таъминловчи асосий   фактор   грунтдаги   кучланишлар   эмас   балки,   уларнинг  деформациясидир. Грунт деформацияси деганда грунт зарраларининг вертикал харакати тушинилади. Агар иншоот заминидаги грунт деформацияси бир хил қийматга эга булса, у холда иншоот учун хавфли эмас, чунки иншоот конструкцияларида бу холда кушимча кучланишлар юзага келмайди.

Агар   нотекис   деформациялар   юзага   келса,   бу   холда   конструкцияларда кқшимча зуриқишлар пайдо бўлади, бу эса иншоот учун хавфли хисобланади.

Шунинг учун қурилаетган иншоотнинг юзага келиши мумкин булган максимал чўкишини (деформацияси) олдиндан аниқлай билиш керак.

Иншоот заминдаги грунт деформациясини хисоблашдан асосий макқад, пойдевор ва конструкцияларнинг абсолют еки нисбий қушимчаларини чегаралашдир, чунки бу қушимчалар иншоотни нормал эксплутация қилишни таъминлайди.

Пойдевор заминларида юзага келувчи деформацияларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:

     а) Чўкишлар - иншоот заминидаги грунт структурасининг туб узгаришсиз бўладиган тик деформацияси (грунтнинг юк остида еки ўз оғирлиги остида тиғизланиши)

     б)  Ўта  чукишлар  -  заминнинг  куч  таъсири  ўзгармай  турганда, намлик ошиши билан грунт структурасининг туб ўзгариши натижасида хосил бўладиган тик деформацияси.

     в) Кўтарилиш ва чукиш - грунт таркибидаги намликнинг ўзгариши натижасида пайдо бўладиган (кучиш ва киришиш) деформациялари, грунт таркибидаги    сувнинг    музлаганида    еки    эриганида    юзага    келувчи деформациялар.

     г)   Ўтиришлар - ер ости қазилма бойликларини олишда, ер ости сувларининг пасайиши натижасида юзага келадиган деформациялар.

     д) Горизонтал кўчишлар - горизонтал куч таъсирида юзага кела­диган деформациялар.

Иншоот заминини деформация бўйича хисоблар харакатда бўлган қурилиш меъёрлари ва қонунлари асосида (СНиП 2.02.01-83) олиб борилади ва куйидаги шартнинг бажарилиши талаб этилади:

                                                      SSu, еки    (1)

                                                     SSu

             

           бунда     S    - юзага келиши мумкин булган деформация қиймати,

                          Su  - деформацияларнинг чегараланган қиймати;

                          S - чўкишлар фарқи;

                          Su - шу фарқнинг чегараланган қиймати.

Хисоблашларда тўла стабиллашган чукиш қиймати (S) ва чўкишнинг фарки буйича (St) суниши топилади.

Қумли ва қаттик конспетенцияли лойли грунтлардаги пойдеворларнинг чукиши қурилиш даврининг узидаёк тугаган деб хисобланади.

Қолган холларда қурилиш даврида тўла чукишнинг ярим қиймати тугаган деб хисобланади.

Пойдевор замининг чўкишига қуйилган куч майдонининг ўлчами, шакли ва пойдевор конструкциясининг бикрлиги катта таъсир қилади.  

Олиб борилган кузатишлар натижасида қуйидаги хулосаларга келинган.

    - биринчи участкада (F<025м2) юзага келадиган чўкишлар назарий ечимлардан катта бўлади.

 - иккинчи участкада (F<025/50м2) юзага келадиган чўкишлар на­зарий  ечимларга  прапорционал равишда бўлади.

-  учинчи участкада (F>50м2) кутиладиган чўкишлар назарий ечимларда  олинган қийматдан кичик булади.

Кўпинча излашларнинг кўрсатишича (Хакимов, Польшин ва бошкалар), чизиқли деформацияланиш пайтида деформация ва кучланишлар муносабати орасида куйидаги эмпарик боғликлик мавжуд экан:

                                            S = А * Р * F              (2)

      бунда               Р - интенсив куч

                               А- берилган грунт учун доимий булган прапорционаллик

                                   коэффициенти

                               F - юкланиш майдони

Доимий юклар таъсирида булган заминда руй берадиган чукишларнинг вакт давомида қандай утиши грунт тури, унинг таркиби ва хоссаларига боглик.

1 - холат асосан қумларда кузатилади. Пойдеворнинг чукиши ва грунтларда (сувга туйинган еки туйинмагандан катъий назар) жуда тез вақт ичида ўтади. Бунда грунт таркибидаги сув микдори қиска вақт давомида сиқиб чиқарилади. 2 ва 3 холатлар асосан  лойли грунтлар ва балчиқларда кузатилади. Бунда хам икки хол кузатилиши мумкин:

Қуйилган юк таъсирида юзага келган чўкиш маълум вақтдан сўнг стабилизациялашади, яъни вақт буйича чукишнинг ўсиши нолга тенглашади. (2 холат)

3 - холат эса грунтларнинг пуйқалайиши (пластические течение грунта) натижасида юзага келадиган чўкишларга хосдир. Бунда стабилизациялашган чўкиш қийматига эришиш жуда қийин. Бундай холат грунтга таъсир этувчи босимнинг нотуғри белгиланганидан далолат беради. Масалан, АКШ даги Вашингтонга ўрнатилган хайкал охирги 34 йил мобайнида хар йили 0,6 ммга, Австриядаги бино охирги 15 йил мобайнида хар йили 8,4 ммга . Италиядаги (Лиза шахрида) қулаетган баландлиги 54,5 м булган миноранинг (хозирги пайтда унинг чўкиш қиймати 3,2 м ни, вертикалдан оғиши 5,29 м ни ташкил этади) хар йили 2 мм га тенгдеформацияга учраши кузатилган ва хоказо.

«ГРУНТЛАР МЕХАНИКАСИ»

маърузалар матнидан