Мухандислик қидирув бўлими

 Мухандислик қидирув бўлими, Ўзбекистондаги автомобил йўлларини лойихаловчи ташкилотлар ичида етакчи ўринда.  Мухандислик қидирув ишларисиз автомобил йўлларининг қурилиши, уларни таъмирлаш ва яхши холатда сақлашни тасаввур қилиш қийин. 1930-1940 йиллардан бошлаб Ўзбекистонда лойиха ташкилотлари фаолият олиб борган ва мухандислик қидирув ишларини олиб бориш учун малакали кадрлар талаб қилинган. Кўп йиллик тажрибага эга бўлган бу ташкилот ҳам бир неча мухандислик қидирув гурухлари авлодларини шакллантира олди.

Мустақиллик йилларида мухандислик қидирув ишлари савияси ўсиб бориб кескин ўзгаришлар бўлди. Хусусан “Буюк ипак йўли” лойихасини бажариш мухандислик қидирув ишлари савиясини оширди. Мухандислик қидирув бўлими 2009–йилдаги Президент қарор ва дастурларига асосан Ўзбекистон Миллий Автомагистралини талаб даражасига кўтариш бўйича  фаолият юритмоқда.

Мухандислик қидирув бўлими хозирги кунда замонавий электрон топо-геодезик асбоблар ва электрон лойихалаш дастурлари билан жихозланган. Бугунги кунда геодезик асбобларнинг тез ривожланиши уларга бўлган талабдан келиб чиқмоқда. Хозирда автомобил йўллари сифатини ошириш долзарб масалалардан биридир.

Автомобил йўллари сифатини ошириш учун ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиб чиқиб, автомобил йўлларини қуриш, сақлаш, таъмирлаш, сохасида миллий дастур тузиш керак. Бу дастур автомобил йўллари ГИС(географик информацион система) кўринишида ёки бошқа аналитик дастурлар каби барча саволларга тўла жавоб бериши ва техник–иқтисодий муамоларни бартарф этишда аниқ маълумотлар тўпланган бўлиши лозим.

Автомобил йўлларидаги мухандислик иншоотлари кўприклар, йўл ўтказгичлари, эстакадалар хамда кесиб ўтган, паралел жойлашган мухандислик коммуникациялари бўйича тўпланган маълумотлар базаси бугунги кун талаб даражасида эмас деб хисоблайман.

            2013–йилнинг 19 апрелида Тошкент шахрида  “Leica Geosystem” фирмаси ўзининг янги махсулотлари тақдимотини ўтказди. Бу йиғилишда хозирги кундаги Геодезик асбобларнинг янги русумлари ва уларнинг ишлаш принцплари билан танишилди:

  1. Янги русумдаги электрон тахёметрлар Leica Viva TS11, Leica Viva TS15.
  2. CNSS приемник Leica GS15.
  3. GNSS приёмник Leica Viva GS08плюс.
  4. Контроллеры Leica VivaS10 и CS15.
  5. Leica  ScanStation P20 ввысокоскоростной ссканер
  6. Leica Nivel210/Nivel220 (Высокоточные датчики определения наклона для структурного мониторинга)
  7. 7.      Leica 3D DISTO.

Соха дастурлари бўйича INTERGRAPH нинг регионал менеджери Ирина Ветцельнинг  бу борада янги технологиялари бўйича атрофлича маърузаси тингланди:

  1. 1.      Geo Media Professional (ГИС).
  2. LPS (Фотограмметрический анализ ЦММ).
  3. ERDAS IMAGINE (Широко используемое в мире программное приложение для получения информации из изображений).
  4. 4.      ERDAS APOLLO.

 Бу дастурлар Ўзбекистонда автомобил йўлларининг ГИСни яратиш бўйича бажариладиган ишларнинг аниқ режасини тузишда катта ёрдам беради. Автомобил йўллар ГИСи Геоинформацион маълумотлар орасида энг мураккабларидан биридир, бу сохани ривожлантириш учун ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан холда аниқ дастур тузиш зарур. Хозирги кунда бу сохада бажарилаётган ишларнинг савияси ва уларни қай даражада бажарилганлиги хақида ўзаро бахс ва мунозаралар бўлди.

 Тайерлади:

Мухандислик қидирув бўлими  бошлиғи  Шакиров М.