Муҳандислик-қидирув бўлимининг таклифлари

          Автомобиль йўллари муҳандислик-қидирув ишларини такомиллаштириш мақсадида ҳозирги кунда бажарилаётган ишларни таҳлил қилиш учун вилоятдаги мутахассислар билан  муаммоларни ўрганиб чиқиш керак. Муҳандислик-қидирув ишларини бажариш учун тасдиқланган ва замонавий технологияларга асосланган норматив ҳужжатларни яратиш керак. Бажарилган  ишларнинг сифати ва малакаси ишларнинг турлари ва вазиятдан келиб чиқиб, уларни нархлаш, қандай дастурлар ёрдамида бажарилганлигига боғлиқ. МШН 9-2005 га кўпгина ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш зарур.

           Мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича етарли даражада машғулотлар ташкил этиш керак. Бу борада масалани  атрофлича ўрганиб, малака ошириш курсларини ҳамда устоз ва шогирд мактабларини ташкил этиш керак. Малакали муҳандислик гуруҳларини рағбатлантириш ва улар тажрибасини тадбиқ қилиш керак. Автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуришдаги муҳандислик-қидирув ишлари кўпгина ўхшаш ва фарқли иш турларидан иборатдир. Муҳандислик-қидирув ишларини қуйидаги бўлимларга бўлиб кўриб чиқишни таклиф этаман .

 

  1. Автомобиль йўллари геодезияси .
  2. Автомобиль йўлларини топографик тасвирлаш.
  3. Автомобиль йўлларида муҳандислик-қидирув материалларини тўплаш.
  4. Автомобиль йўлларини қуришдаги геодезик ишлар.
  5. Автомобиль йўлларини лойиҳалашда замонавий технологиялардан фойдаланиш.

 

      Автомобиль йўлларини қуришда  сифатни ошириш учун малакали кадрларсиз бу ишларни бажариш мумкин эмас деб биламан. Кадрлар малакасини ошириш учун етарли даражада муҳитни яратиш керак. Улар техник билимга эга бўлиши ва асбоб-ускуналар билан жихозланган бўлиши зарур. Мутахассисларни  кўрикдан ўтказиб туриш ва уларнинг иш фаолиятини таҳлил қилиб туриш керак. Юқоридаги масалаларни мутахассислар билан келишган ҳолда ўзгартириш керак.

 

Муҳандислик-қидирув бўлими бошлиғи   Шакиров М