Автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотлар

Автомобиль йўли пойини намликдан сақлаш учун бир қатор йўлдан сувни кетгазувчи иншоотлар мавжуд бўлиб, улар йўл пойига таъсир этувчи сувларни оқизишга хизмат қилади.

            Ёмғир ва қор сувларини йўлни устидан қочириш учун йўл қопламасига қўндаланг қиялик берилади. Бу қиялик йўл ўқидан икки томонга қаратилади. Бу сувларни йўл бўйлаб оқизиш учун тупроқ пойининг пастки чегарасидан йўл ён ариқчалари (кюветлар) лойихаланади. Қиялик ерларда ён бағр ариқчалари лойихаланади.

 

Йўл қопламасининг турига қараб йўлнинг кўндаланг қиялиги ШНҚ 2.05.02-07 га асосан қуйидагича:

Қоплама тури

Қоплама кўндаланг қиялиги %

Энг кичиги

Каттаси

Асфальтобетон ва цементбетон қоплама

15

20

Чақиқтош, шағал битум билан қорилган

20

25

Чақилган тош ёки шағалли қоплама

25

30

Тош йўллар, қоришмалар билан мустахкамланган тупроқ

30

40

 

            ШНҚ да кўрсатилган кўндаланг қиялик миқдори ошириб юборилса, автомобилга бир қанча қийинчиликлар туғилади:

-         музлаганда, ёки тупроқли йўлларда автомобиль ёнбошга силжиши мумкин;

-         автомобилни ички ғилдираги кўпроқ емирилади;

-         автомобилни бошқариш қийинлашади.

 

Ён ариқлар йўл пойи ўймада ўтганда ва кўтарма баландлиги 1,2 м гача бўлган жойларда лойихаланади. Ариқчалар шакли учбурчак ва трапеция шаклида бўлиши мумкин. Ариқчалар чўқурлиги 0,3; 0,4; 0,6 м ва ариқча туби кенглиги 0,4 м бўлиши мумкин. Ариқчалар ташқи ён қиялиги 1:1,5 бўлади.

Йўл ёқасидаги ариқлар ёрдамида сувлар ерни паст жойларига йиғилиб, далага бошқарилади ёки куврлар орқали йўлни иккала томонига ўтказиб юборилади.

            Йўл ёқасидаги ариқчаларга йиғилган сувларни тезроқ олиб кетиш мақсадида, ариқчаларга бўйлама қиялик берилади. I-III йўл иқлимли минтақаларида энг камида 5%, IV- V иқлимли минтақаларда 3% олинади.

            Ариқчалар бўйлама қиялигига қараб уларни туби мустахкамланади. Агар йўлни бўйлама қиялиги 15 % гача бўлса хеч қандай мустахкамлаш ишлари олиб борилмайди. Агар 15% дан 30% гача, бўлса, у холда ўт экиб мустахкамланади. 30 – 50 % бўлса, ариқчаларни ён бағри ва туби тош ёки бетон билан махкамланади.

            Тоғ ён бағр ариқчалари йўлга тепалик қиялигидан оқиб келаётган сувларни йиғиб, сув ишноотларига тушириб юбориш учун хизмат қилади. 

Ер ости сувлари баланд бўлган ва ер пойини кўп кўтариш  мумкин бўлмаган жойларда йўл пойини ер ости сувларидан намланмаслиги учун дренажлар қурилади. Дренажлар очиқ зовур холида ёки ёпиқ холда ер остига ўрнатилади.

            Автомобиль йўллари кўп сонли дарёларни, доимий сув оқимларини, суғориш канналларини кесиб ўтади. Бу сув тўсиқларини ошиб ўтиш учун сув оқимларини кесиб ўтувчи иншоотлар тизими қурилади.             Йўл асосининг қумдан ёки шағалдан ташкил топган қатлами дренажга мисол бўла олади. Ёпик дренажлар-да темир тешик трубалар ётқизилиб ерни паст жойларига ва оқувчи сув ариқларига тушуриб юборилади.

Автомобиль йўллари кўп сонли дарёларни, доимий сув оқимларини, суғориш канналларини кесиб ўтади. Бу сув тўсиқларини ошиб ўтиш учун сув оқимларини кесиб ўтувчи иншоотлар тизими қурилади.

             Бу тизим таркибига сунъий иншоотлар ва туташишлар киради. Сунъий иншоотлар ва уларга туташишлар сув оқимидан кесиб ўтувчи транспорт иншоотлари сувни изга солувчи ва химояловчи иншоотлари хисобланади. Сувни изга солувчи ва химояловчи иншоотлар ёрдамчи иншоотлар хисобланади. Аммо уларсиз асосий иншоотни ишончлилигини ёки нормал ишлашини таъминлаш мумкин эмас.

            Сунъий иншоотлар турлари қуйидагича:

-         кўприк – сув тўсиқ устидан йўлни ўтказувчи иншоот.

-         тоннел – сув тўсиқ остидан йўлни ўтказувчи иншоот.

-         парон – сув тўсиқдан автомобиль ёки вагонни олиб ўтувчи харакатланувчи қурилма.

Сунъий иншоотлар сифатида кўприкларни қўллаш кенг тарқалган. Шунинг учун кўприкли ўтиш сув оқимидан кесиб ўтиш учун асосий иншоот хисобланади.

            Узунлиги бўйича кўприклар 3 та гурухга бўлинади:

  1. Узунлиги 25 м гача бўлган кичик кўприклар
  2. Узунлиги 25 – 100 м гача бўлган ўртача кўприклар
  3. Узунлиги 100 м дан катта бўлган катта кўприклар

Йўлларда кичик сув оқимларини кесиб ўтиш учун кўп сонли кичик кўприклар, қувурлар ва бошқа сунъий иншоотлар қурилади. Хар қандай катта ёки кичик сунъий иншоотларни лойихалаш гидравлик хисоб ишлари асосида бажарилади.

            Кўприкли ўтиш йўл таркибий қисми хисобланади. Кўприкли ўтиш мураккаб ва қимма бўлган иншоотлар комплексидан иборат бўлиб, бу дарёни кесиб ўтиш жойига мухим боғлиқ.

            Кўприкли ўтиш жойининг энг қулай вариантини танлашда иншоотнинг қурилиш бахосига ва ундан фойдаланишга таъсир қилувчи жихатларни хисобга олишимиз керак.

            Кичик кўприклар деб – узунлиги 25 м гача бўлган кўприкларга айтилади. Кичик кўприклар асосий элементлари таянчлар ва кўприк оралиқ қурилмаси хисобланади. Кўприк оралиқ қурилмаси – плита ва балкалардан ташкил топган бўлиб, у қатнов қисмини жойлаштиришга хизмат қилади.

            Таянчлар – транспорт воситаларидан ва кўприк оралиқ қурилмаларидан келадиган кучланишини заминга ўтказиш учун хизмат қилади.

           

Қўприк остидан ўтиши мумкин бўлган сувнинг миқдори қуйидаги формула орқали топилади .

Q = 16.7aхис · F · α · φ

 бу ерда: ахис – ёмғирнинг хисобий ёғиш жадаллиги.

                  F  - ёмғир суви йиғиладиган юза

                α – оқим коэффициенти, грунт турига боғлиқ

                φ – редукция коэффициенти, оқимнинг тулалигини ифодалайди.

           

Кўприк қатнов қисмидан сув сатхигача бўлган масофа кўприқ баланлиги дейилади.

Н = 0,88H + Δ + h

       Δ – оралиқ қурилма пастки чегарасидан сув сатхигача бўлган баланлик Δ ҳ 0,5 м.

           

Кўприк таянчлари орасидаги сув сатхигача бўлган кенглик йиғиндисига кўприк туйнуги дейилади. Кўприк туйнугини гидравлик хисоблашда 2 хил сув оқиши тартиби ишлатилади.

  1. Эркин оқим
  2. Эркин бўлмаган оқим.

 

Умуман кўприклар кучланганликка ишлаш шароитига қараб, қуйидаги турларга бўлинади.

 

            Сув ўтказувчи иншоотлар, булар жумласига қуврлар хам киради.

            Қувурларда қуйидаги сувни оқиш тартилари кузатилади.

  1. босимсиз.
  2. яримбосимли.
  3. босимли.

 

            Йўлдаги харакат шароити харакат миқдори ўсиши билан ўзгаради. Йўлнинг юкланганлик даражасига боғлиқ равишда йўлда хар – хил харакат тарзи юзага келади ва шу ўринда харакат қулайлиги даражаси тушунчасини киритишимиз мумкин. Харакат қулайлик даражаси 4 хил турга бўлинади. (А, Б, В, Г).

А – қулайлик даражаси-эркин оқим.

            Якка автомобиллар бир-биридан анча масофада харакатланиб, хайдовчи ва йўловчиларни чарчатмайди.

Б – қулайлик даражаси, қисман бир – бирига боғлиқ оқим.

            Алохида тезликлари тенг бир нечта автомобиллар, бир биридан керакли масофада харакатланади. Тезлик қисман камайиб, автомобилни бошқариш қисман қийинлашади

В – қулайлик даражаси бир-бирига боғлиқ оқим.

            Бунда автомобиллар бирин-кетин харакатланиб, қувиб ўтиш анча қийинлашади. Харакат миқдори ўсган сайин қувиб ўтиш мумкин бўлмай қолади

Г – қулайлик даражаси зич ёки тўйинган оқим.

            Қувиб ўтиш асосан мумкин бўлмай қолади. Тезлик камайиб, йўлни бузилган жойларида харакат тўхтаб қолиши мумкин.

            Харакат оқими хусусиятларини ифодалайдиган кўрсаткичлардан бири транспорт оқими зичлиги хисобланади. Бу 1 км узунликдаги йўлдан ўтадиган автомобиллар сони, ёки мазкур йўл участкасининг нисбий бандлиги.

Йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти маълум бир вақт ичида йўлдан қанча автомобиль ўтиши мумкинлиги.

Йўлни юкланганлик даражаси бу харакат миқдорини йўлни ўтказувчанлик қобилиятига нисбати билан ифодаланади.

 

бу ерда: N – харакат миқдори;

     Р – ўтказувчанлик қобилияти.

     Z=0 ÷ 1.0 гача бўлади.

Транспорт оқими 4 хил характерли холат билан фарқланади.

 

харакатнинг қулай-лик да-ражаси

 

Поло-сада хара-кат жадал-лиги

 

Оқимнинг холати

 

Автомобилларнинг харакатланиш шароитлари

 

Бандлик коэффици-енти

Z

 

Оқимнинг яка автомо-бил тез-лигига нисбатан тезлиги

 

Ҳайдовчи-нинг ишлаш шароити

А

360

Эркин

Ўзаро ҳалақитлар йўқ

0,2 дан кам

0,9-1,0

Енгил

Б

900

Қисман боғланган

Автомобиллар гу-руҳи хосил бўлади, тез-тез ўзиб ўтиш-лар бўлади

0,2-0,45

0,7-0,9

Нормал

В

1200

Боғлан-ган

Автомобиллар гу-рухи кўпаяди. Улар орасида интервал-лар сақланади. Ўзиб ўтиш шаро-ити мураккабла-шади

0,45-0,70

0,55-0,7

Қийин-лашган

Г

1600

тиғиз

Автомобилларнинг сидирға оқими хо-сил бўлади, тезлик анча пасаяди. Йўл шароитлари му-раккаблашган участкларда тир-бандлик ҳосил бў-лиши мумкин.

0,7-1,0

0,4-0,55

Қийин (оғирлаш-ган)

 

“АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ”

 ФАНИДАН 

 

 М АЪ Р У З А Л А Р

Т Ў П Л А М И