Сарҳисоб!

    Йўл қуриш савобли экани нафақат одамларнинг узоғини яқинлаштиргани учун балки, мамлакат иқтисодини ривожлантиргани учун ҳам бўлса ажаб эмас. Дар хақиқат, йўл ва кўприк қурилиши бугунги куннинг энг илғор соҳаларидан бирига айланиб бормоқда. Унинг ютуқлари эса шахарлар кўркига кўрк бағишлаётган кўчалару, узоқ шахарларни боғлаётган йўлларда акс этади.  Хаммага маълумки бугунги кунда Ўзбекистон Ресупбликасининг жуда кўп шахарларида ва шахарларга олиб борувчи узун кўчаларида кенг ва текис йўллар қурилмоқда. Ўзбекистон энг кўп қора қопламали йўлларга эга бўлган ягона мамлакат эканлигини йўлчилар яхши биладилар. Кичик қишлоқ кўчасидан тортиб, замонавий типдаги андозавий уйлар ёқасидаги кўчаларгача асфальт ёки бетон қопламали йўллар қурилмоқда. Бундан ташқари умумий фойдаланишдаги тезюрар автомагистралларни қурилиши хам жадал давом этмоқда. Буларнинг асосийларини ривожланган мамлакатлар йўлчилари томнидан қурилаётгани бугун хеч кимга сир эмас. Шунингдек, ўзбек йўлчилари томонидан ҳам шу йўлларнинг бир қанча қисми қурилиб фойдаланишга топширилди ва тарнспорт харакати қатнови йўлга қўйилди.

 

М39 “Алмата-Бишкек-Тошкент-Душанбе” автомобил йўли

    Бугун хукуматимиз томонидан автомобил йўлларни қуриш ва реконструкция қилишга доир бир қанча қарор ва топшириқлар берилмоқдаки, бу қурилишлар ҳам йиллар сари мамлакат иқтисодига ўз самарасини бериб келмоқда. Бундай қараорларга Ўзбекитсон Республкаси Президентининг 2009 йил 22 апрелдаги 1103-сонли “2009-2014 йилларда Ўзбек миллий автомагистралини қайта қуриш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2010 йил 21 декабрдаги 1446-сонли “2011-2015 йилларда инфратузилма, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида”ги қарорларини айтиш мумкун. Юқоридаги қарорлар асосда умумий 2306км узунликдаги миллий магистрал қурилиши кўзда тутилган. Бугунга келиб ушбу йўлнинг 1600км да ортиқ қисми лойиҳаланиб буюртмачига топширилди. Бунга кўра йўл Iб тоифа бўйича лойиҳаланган бўлиб, бундан 450 км қисми бетон қопламалидир. Қолган қисми эса асфальтбетон қопламадан барпо этилмоқда. Этиборга лойиқ томони шундаки йўлнинг қопламаси автомобил ўқидан тушувчи 13тонна юкни кўтаришга мўлжалланиб лойиҳаланмоқда. Бундай қарор ўз навбатида мамлакатимиз йўлларидан бир мартада кўпроқ юк олиб ўтиш имконини беради. Бу эса чет элдан транзит асосида олиб ўтилувчи юклар оқимини кўпайтиради. Бу ҳам албатта иқтисодий самара бермасдан қўймайди албатта.

    2014 йил “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ га ҳам самарали йил бўлди деса хеч муболаға бўлмайди. Бу йил институтимиз ходимлари томонидан жуда кўплаб инвестиция дастурига киритилган йўллар лойиҳаланиб буюртмачига топширилди. Буларга “Қарши-Шахрисабз-Китоб” йўналиши бўйича 127 км узунликдаги автомбил йўлини айтиш жойиз. Ушбу йўлнинг мукаммаллиги шундаки, унинг қопламаси бетон қопламалидир.

   Бундан ташқари институтимиз томонидан “Пунгон-Наманган” йўналиши бўйича 75 км йўлни реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета хужжатлари ҳам ишлаб чиқилиб, буюртмачига топширилди. Бу объект эса корхонамиз мутаҳасссилари томонидан инглиз тилида лойиҳаланди.

    Қарши шахрини айланиб ўтиш объектининг 27 км қисми лойиҳаланиб, қурилиш ишлари ҳам бошлаб юборилган.

   Юқоридаги ишлардан ташқари институтимиз томонидан бир қанча объектлар автомобил ўқидан 13 тоннага тушувчи юкламага асосан қайта қурилиш лойиҳалари ишлаб чиқилди.

  Жаъми корхонамиз томнидан 2014 йил 250 км дан ортиқ инвестиция дастурига киритилган йўллар хамда қўшимча топшириқлар асосида бир неча узунликдаги йўллар ҳам лойиҳаланиб буюртмачига топширилди.