Йўл – бу иқтисодиёт артериясидир!

      Йўл тармоқлари ахоли яшаш жойларни бирлаштирувчи тармоқларга айтилади. Хар қандай автомобил йўл тармоғи асосий юк ва йўловчиларни ташишни кўзлаб лойиҳаланиши шарт. Йўл тармоғини қанчалик кўп фоизини халқаро ва республика ахамиятидаги йўлар ташкил қилса, шу мамлакат тез иқтисодий ривожланишга эриша олади. Йўлнинг ахамияти қанчалик юқори бўлса, шунча кўп автомобил ундан харакатланади ва унга қўйиладиган талаблар хам шунча ошади. Автомобил йўлларининг самарали ишлаши, ундаги харакат шароитининг қўлайлигини, хавфсизлигини ва иқтисодий тежамкорлигини таъминланганлиги халқ хўжалиги учун катта фойда келтиради.

      Юқорида келтирилган тарифлар Ўзбекистон йўлларини барпо қилишда асосий омил бўлиб келмоқда. Бугун йўл соҳасидаги олимлар, лойиҳачилар, пудратчи ва йўлдан фойдаланувчиларнинг асосий вазифаси хам айнан мамлакат йўлларини юқорида келтирилган талаблар асосида, ривожланган давлатлар йўллари даражасига олиб чиқишдир. Бу борада хукуматнинг автомобил йўлларини замонавий талаблар асосида қуриш бўйча бир қанча топшириқ ва қарорлари борки, уларнинг орасида нафақат магитрал йўллар балки махаллий ва вилоят ахамиятидаги йўллар хам киритилганлиги қувонарли холат. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Жахон банки билан ўзаро келишуви асосида Тошкент, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги махаллий ва вилоят ахамиятига дохил бўлган йўлларни тўла таъмирлаш ишларига маблағ ажратилиши хам айнан юқоридаги сўзлар исботидир.

       Автомобил йўлларининг ривожланган давлатлар даражасида қуриш учун “Ўзавтойўл” АК  таркибида бўлган пудрат корхоналари билан бир қаторда хусусий пудрат корхоналарининг ҳиссаси ҳам борлиги автомобил йўллари сифатини ошишига олиб келмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб пудрат ишларида қариеб 20 дан ортиқ хусусий корхоналар автомобил йўлларини реконструкция қилмоқдалар. Хусусий корхоналарнинг йўл қурилиш ишларига қўшган ҳиссаси нафақат йўл сифатини ошишида балки, бир неча юзлаб кишиларни иш билан таъминлашда намаён бўлади.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 февралдаги 804-сонли, 2010 йил 3 майдаги 1331-сонли, 2012 йил 12 июндаги 1773-сонли қарорларида Ўзбек миллий автомагистралини қайта қуриш ва қуриш дастурининг  Минтақавий автомобил йўлларини ривожлантириш лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастури Осиё ривожланиш банки, шунингдек бошқа халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириш кўзда тутилган.

    Хар йили мамлакат бюджети ҳисобидан миллиардлаб пул маблағлари фақатгина махаллалар ичидаги ички хўжалик йўллари қурилишга ажратилади. Тўғри, мавжуд йўлларни таъмирлаш учун хали бир қанча ишлар олби бориш керак, лекин энг асосийси хар йили бир миллион нафарга ўсиб бораётган халқ учун кўплаб турар жойлар ҳам қурилиши ва улар учун ҳам янги йўллар барпо этилаётганлигини эсимиздан чиқармаслигимиз керак.

     Юқорида айтганимиздек мамлакат иқтисодининг ривожланиш омили бу халқаро ва республика даражасидаги йўллар сифатига боғлиқдир. Шу сабабли хукуматимиз томонидан ана шундай йўллар қурилиши ва мавжуд йўлларни реконструкция қилиш учун кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 апрелдаги ПҚ-1103-сонли “2009-2014 йилларда Ўзбек миллий автомагистралини қайта қуриш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли “2011-2015 йилларда инфратузилма, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида”ги қарорлари асосида қариеб 2100 км халқаро миқиёсдаги автомобил йўли реконструкция қилинмоқда ва янгитан қурилмоқда. Агар бир км йўлнинг бугунги кундаги нарҳи ўртача 6 миллиардни ташкил этса демак 2100 км йўл учун бугунги кунда 12.6 трилион сўм керак бўлади. Бугунги кунга келиб ушбу қарор асосида 70 фоиз йўл қуриб фойдаланишга топширилди ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

      Юқоридаги қарор асосида қурилаётган ушбу йўлга Миллий магистрал мақоми берилган бўлиб, унинг бир қисми Е-40 деб номланувчи европа-осиё транпорт коридорига тўғри келади. Ушбу йўлнинг халқаро аҳамияти бениҳоят каттадир. Бинобарин, ушбу йўл Қўнғирот орқали Россияга ва бошқа Шарқий Оврўпа мамлакатларига бориш учун яқин ва қулай йўлга айланади. Шарқ томонда мазкур магистрал Ўш-Қашқар автойўли билан уланиб, Хитой Халқ Республикасида Буюк ипак йўли бўйлаб қурилаётган тезюрар автойўли билан уланади. Ғарб ва жануб томонда Ҳинд ярим ороли, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ, ғарбий Оврўпа мамлакатларини боғлаб турувчи мавжуд йўллар, ҳамда келажакда қурилажак йўллар билан боғланади. Натижада Ўзбекистон миллий автомагистрали Евросиё транспорт кўпригининг замонавийлаштирилган муҳим бир қисмига айланади. Шунинг билан бирга у Ўзбекистоннинг салоҳиятини оширишда, бойлигини кўпайтиришда ва халқаро алоқаларда унинг аҳамиятини кучайтиришга ижобий таъсир кўрсатади. Ўзбекистон қадимгидек буюк ипак йўлининг муҳим ва замонавий чорраҳаси бўлади. Шу сабабли трассанинг ушбу қисмида бугунги куннинг энг замонавий услубидан фойдаланиб, бетон қопламали йўллар қурилиш кўзда тутилди ва бундай қопламали йўлларнинг 560км қисми қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.

      Бетон қопламали йўллар қурилишдаги бевосита иқтисодий фойдадан ташқари, йўлдан фойдаланишда хам сезиларли техник-иқтисодий устунликни беради. Бетон чидамлилигининг юқорилигини сақлаш ва таъмирлаш учун сарф-харажатларни минимумгача қисқартиришга имкон беради. Бетон қопламали автомобиль йўлининг хизмат муддати асфальтбетон қопламали йўлга нисбатан бир неча баравар каттароқ. Яхши қурилган цементбетон қопламали йўл мукаммал таъмирлашсиз бир неча ўн йил хизмат қилиши мумкин.