Эзоз

         Кун  тартиби  бўйича  корхона бош директори 1-ўринбосари Ш.Мирходжаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби  Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг биографияси, босиб ўтган йўли тўғрисидаги маъруза қилди. Маърузада Ислом Каримов рахбарлигида олиб борилган сиёсий ва иқтисодий ютуқлар, мамлакат равнақи ва тинчлиги йўлида қилинган ишлар шунингдек собиқ шўролар давридаги муоммолару, кейинги 25 йил мобайнидаги ютуқлар хақида ўртоқлашди. 

         Ислом Абдуғаниевич Каримов 25 йил давомида мустақил Ўзбекистонни бошқариб, очиқ фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига асосланган хуқуқий демократик давлат қуришнинг чуқур ўйланган стратегияси ишлаб чиққан ва уни амалга оширган буюк давлат арбоби  сифатида  мамлакатимизда ва халқаро майдонда юксак обрў-эътибор қозонганлигини айтиб ўтди.

         Шундан сўнг корхона бош директори в.б. С.Қахаров сўзга чиқиб, Ислом Абдуғаниевич Каримов  ташаббуслари билан Ўзбекистонда кенг кўламли таркибий ислоҳатлар амалга оширилди. Ўзбек миллий автомагистрали қурилишига асос солинганлигини эслатиб ўтди.

         Корхона касаба уюшма қўмитаси раиси А.Бобохонов сўзга чиқиб, “Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов  ўша пайтда республикамиз фуқаролар уруши, қон тўкиш, миллатлар ва конфессиялараро можаролар ёқасида турган эди. Воқеаларнинг худди шундай ривожи  қўшни мамлакатларда амалга оширилган эди. Ана шундай ўта оғир даврда у ўзининг воқеаларни олдиндан кўра билиш қобилияти, кучли иродаси ва қатъияти  билан халқимиз ва мамлакатимизни шундай ачинарли қисматдан сақлаб қолган. Айнан ўша даврда халқимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов тимсолида мард, букилмас ирода эгаси ва содир бўлаётган фавқулодда мураккаб  ходисаларнинг  моҳиятини давлат манфаатлари нуқтаи назаридан кўра оладиган ўз Ватани ва халқи тақдири учун  алоҳида маъсулият ҳис  эта оладиган хақиқий раҳбар бўлган эди” деб айтди.

         Корхона   муҳандислик тармоқларини лойиҳалаш бўлими бошлиғи в.б. В.Н. Иванова  ва сунъий иншоотларни лойиҳалаш бўлими бошлиғи В.Н.Соколовлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг   одилоно олиб борган сиёсатлари орқали бугун мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил яшаётганини, улар умумий уйимиз  - Ўзбекистонимиз равнақи йўлида бирлашиб, барча соҳа ва тармоқларида  фидокорона меҳнат қилишаётгани, шунингдек, миллий маданиятимиз, анъаналаримиз ва урф одотларимизни сақлаш ҳамда ҳар томонлама ривожлантириш учун барча имкониятлар яратиб берилганлиги ва Ўзбекистон фуқаролари эканликларидан мамнунлигини айтиб ўтишди.

          Тадбир сўнгида “Ўзбеккино” компанияси томонидан тақдим этилган  “Эъзоз” фильми намойиш этилди.

          Ушбу фильмда  Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби  Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёт йўли, унинг мамлакат равнақи йўлидаги кўрсатган жонбозлиги ва мамлакат халқи, жумладан ўз мактаб ўқитувчисини Ислом Каримовга бўлган қадрлашлари акс эттирилган. Шунингдек ушбу фильмда Ислом Каримов ўз устозига ва бутун Ўзбекистон халқига бўлган меҳри ва эъзози махорат билан кўрсатилган.

          Ушбу хотира тадбирини ўтказишда амалий ёрдам берган “Азия Синема” кинотеатри ҳамда “Ўзбеккино” студияси маъмуриятларига корхона меҳнат жамоаси номидан миннатдорчилик билдирилди.