Халқаро болаларни ҳимоялаш куни

01 июнь  2017й.                                                                                      Тошкент ш.                   

         1-июнь халқаро болаларни ҳимоялаш куни байрам тадбирини ўтказиш тўғрисида, тадбирда 1- июнь болаларни ҳимоялаш куни байрами муносабати билан корхона ходимларининг фарзандлари ва неваралари томонидан чизилган эркин мавзудаги расмлар кўргазмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилди. Кўргазмада 100 дан ортиқ болалар томонидан чизилган расмлар намойиш этилди. Болалар томонидан чизилган расмлар корхона ходимлари томонидан илиқ кутиб олинди.

Корхона бош директори молиявий масалалар бўйича ўринбосари Ш.Мирходжаев сўзга чиқиб, 1-июнь халқаро болаларни ҳимоялаш куни байрами муносабати билан болаларни табриклаб,  чизган расмларига жуда юқори баҳо берди, уларга соғлик саломатлик, ўқишларида омад ва келгусида Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишларини тилади.

Касаба уюшма қўмитаси раиси А.Бобохонов хам сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан фарзандларимизнинг ўқишлари ва дам олишлари учун шарт-шароитлар яратиб берилишига катта эътибор қаратилаётганлигини, корхонамиз ходимлари ҳам ўз навбатида бунга жавобан Республикамиз иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган иншоотларни лойиҳалаш ишларига меҳнатлари билан муносиб ҳисса қўшаётганликларини айтиб ўтди.

Кўргазмада қатнашган барча болалар меҳнати муносиб тақдирланди. Ҳар бир иштирокчига корхона касаба уюшмаси томонидан мақтов ёрлиғи ҳамда Мирзо Улуғбек Боғи аттракционларидан бепул фойдаланиши учун абономентлар берилди.