Хитой темир йўлларининг “бир минтақа, битта йўл” дастурида тутган ўрни

     Темир йўллар – Хитойда узоқ сафарлар учун мўлжалланган энг оммабоп транспорт турларидан бири. Деярли барча темир йўл компаниялари ХХР Темир йўллар вазирлигига бўйсунади. China Railways давлат компанияси миллий темир йўллар тармоғининг оператори ҳисобланади. Тармоқ Макао махсус маъмурий тумандан ташқари ҳамма вилоятларни ўз ичига олади. Хитойнинг ҳозирги вақтга келиб жадал ривожланаётган миллий юқори тезликда ҳаракатланиш тизими дунё бўйича энг йирик тизимга айланди ва Япония ҳамда Европаникини бирга олганда ҳам уларникидан анча юқори.

У ёки бу участкаларда тезликда ҳаракатланиш тартиби ранглар билан кўрсатилган:

Ҳаво ранг — ҳаракат тезлиги 300 км/с дан ортиқ бўлган поездлар қатнови кўзда тутилган линиялар

Яшил ранг — 299 км/с гача тезлик билан ҳаракатланадиган поездлар қатнови кўзда тутилган линиялар

Тўқ сариқ ранг — модернизациялаштирилган ва 250 км/с гача тезлик билан ҳаракатланадиган поездлар қатнови кўзда тутилган линиялар

Кул ранг — оддий темир йўл линиялари

 

    2014 йилнинг охирларига келиб China Railways темир йўл тармоғининг узунлиги 112 000 километрга етди (темир йўл изининг эни – 1 435мм), бундан 55 811 км электрлаштирилган.

    2050 йилга келиб темир йўл тармоғининг узунлиги 270 000 километрга етиши керак.

    4 000 км дан ортиқ саноат темир йўлларининг изи 1000 ва 750мм га эга.

    2014 йилда China Railways балансида 15 456 та локомотив бўлган.

2016 йилда Тибетда Цинхай-Тибет темир йўл магистрали ишга туширилган (денгиз сатҳидан 5 072 м гача баландликда), унинг қурилиш баҳоси $4,2 млрд.ни ташкил килган.

    Сўнгги йилларда юқори тезликдаги темир йўлларнинг қурилиши жадал олиб борилмоқда. Оддий йўлларнинг айрим участкаларида йўловчи поездлар учун максимал тезлик 200 км/с ни ташкил этмоқда.

    Ҳозирги кунда Хитой янги линияларни қуриш ва мавжудларини электрлаштириш борасида фаол иш олиб бормоқда.

    Хитой Япония ҳамда Европаникини бирга олганда уларникидан анча юқори бўлган, дунё бўйича энг йирик тезюрар ва юқори тезликдаги темир йўлларга эга. 2014 йилда Хитой дунё бўйича иккинчи тижорат, магнит левитациясидаги биринчи ва энг йирик мунтазам юқори тезликдаги поездни йўлга қўйди. Унинг ҳаракат тезлиги 431 км/с га етади (Шанхай маглевига қаранг).

 

     Рельсларда юқори тезликда юрадиган поездлар Хитойда 2016 йилда пайдо бўлган. Пекин ва Тяньцзин орасида поездларнинг тезлиги 350 км/с гача етади. Тезюрар темир йўллар шунингдек Шицзячжуан ва Тайюань, Циндао ва Цзинань, Хэфэй ва Ухань, Хэфэй ва Нанкинни бирлаштиради.

     2009 йилда ҳозирги кунда энг мукаммал ҳисобланадиган Ухань-Гуанчжоу ва  Чжэнчжоу-Сиань темир йўл линиялари ишга туширилган. Уларни қуришда йўл панжарасини (бетон шпалаларда) маҳкамлашнинг балластсиз технологияси қўлланилган, бу эса 350 км/с дан ортиқ тезликни таъминлаб беради.  

     Ухань−Гуанчжоу линияси ишга туширилган вақтда дунёдаги энг тезюрар линия ҳисобланган.  

     2012 йилнинг охирига келиб тезюрар темир йўлларнинг узунлиги 9,3 минг км ни, бундан 1995 км узунликдаги участкаларда поездларнинг максимал ҳаракатланиш тезлиги 350 км/с дан ортиқни ташкил қилган. 2016 йилнинг декабрь ойида тезюрар темир йўлларнинг узунлиги 17,42 минг км ни ташкил этган.