Хитойнинг транспорт тизими

         Сўнгги йилларда Хитойда комплекс транспорт тизимлари – темир йўл, автомобиль, сув транспорти, ҳаво ва тоннел тизимлари ҳар томонлама ва жадаллик билан ривожланиб бормоқда, кундан-кунга хизмат кўрсатиш сифати ва бошқарув даражаси яхшиланмоқда.

         Хитой сингари шундай улкан ҳудудга, кўп сонли аҳолига ва турли хил табиий ва ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларга эга бўлган мамлакатда транспорт алоқаларининг ўрни айниқса муҳим.

         Шаҳар автобуслари тармоғи камида соз ҳолатда ишлайди. Хитойда тирбандлик муаммоси билан самарали кураш олиб борилади. Катта шаҳарлардаги пиёдалар ўтиш жойларини ер остида ёки ер устида қуришга ҳаракат қилинади. Бу светофорлар сонини камайтиришга имкон беради.

         Чорраҳалар эса улкан кўп сатҳли транспорт ечимларига айлантирилади. Хитойда автобуслар ҳар хил: кондиционер, тўлов учун электрон турникет, ҳозирги ва кейинги бекатни эълон қилувчи электрон линияси бўлган замонавий автобуслар ҳам, эски моделдаги, ҳеч нарсаси бўлмаган автобуслар ҳам бор.

         Кўпгина автобуслар ногиронларнинг транспортда қулай жойлашувини таъминлашга мўлжалланган автоматик кўтаргич-туширгичлар билан жиҳозланган. Хитойда йўловчилар автобуснинг олди эшигидан кириб, орқа эшигидан чиқиш қоидасига риоя қилишади.

         Хитойда трамвай ва троллейбуслар шунга ўхшаш схема бўйича ишлашади. Фақат шуни ёдда тутиш лозимки, электрлаштирилган транспорт сингари фаровонлик ҳамма шаҳарда бор эмас. Кўпинча Хитойдаги трамвай йўналишлари чекланган шохлардан иборатлигини эсдан чиқармаслик керак. Деярли барча қатнов схемалари Интернетга киритилган, лекин фақат хитой тилида.

         Хитой метроси – энг тез ривожланаётган транспорт тури ҳисобланади. 2015 йилга келиб мамлакатнинг 29 та йирик шаҳарларида ер ости линиялари тўлиқ ишга туширилган, яқин келажакда яна 19 та метрополитенни ишга тушириш режалаштирилган.

         Хитой метросининг сўзсиз фазилати – унинг тезлигидир. Поездлар қатъий жадвал бўйича қатнаб, составларни кутиш вақти жуда кам ҳолларда 15 дақиқадан ошади. Саноқли дақиқалар ичида метро вагони Сизни шаҳарнинг истаган бурчагига етказиб қўяди, Гонконг ёки Гуанчжоу ҳолатида эса ҳаттоки қўшни шаҳарларга олиб боради.

         Хитой ер ости йўлида хавфсизлик қаттиқ назорат қилинади. Ҳар бир бекатда турникетлар ёнида сумкаларни текшириш учун рентгенли рамкалар ўрнатилган. “Айлангич”дан ўтишда ўзидан олдин сумкани ўтказиш лозим, бу кичик барсетка ёки аёллар сумкаси бўлса ҳам.

         Юқори тезликка эга поездлар G тоифага эга. Уларнинг чипталари энг қиммат бўлиб, вагонларда фақат ўтириш учун ўриндиқлар бор. Бундай составларнинг тезлиги 250 дан 480 км/с гача ўзгариб боради.

         C и D тоифадаги поездлар 250 км/с гача бўлган сезиларли даражада кичик тезликка эга. Вагонлар турига кўра улар G тоифали поездлар ёки оддий купели вагонлар билан тенглашади.

         Z маркировкаси фақат Пекинни бошқа шаҳарлар билан бирлаштирувчи поездлардагина бор. Бу энди йўловчиларнинг ўрганган плацкарт, купели ва ўриндиқли вагонлари бўлган поездлардир.

         T и K тоифадаги поездларнинг чипталари энг арзон чипталар ҳисобланади. Одатда, бундай поездларда умумий ва плацкарт вагонлар кўп бўлади, купели вагонларнинг сони жуда оз. Уларда сафарга бориш муддати суткадан ошиб кетиши мумкин.

 

         Мамлакатда 120 млн. Велосипедлар бор бўлиб, бу 10 та шаҳарликка 6 та велосипед тўғри келишини билдиради. Уларнинг энг кўпи Пекинда (4 млн.дона), Тяньцзинда (2,7 млн.дона) жамланган. Велосипед транспорти бир қанча қийинликларни юзага келтиради. Велосипедлар учун турар жойлар ва транспорт магистралларидаги махсус йўлкалар йўлнинг қатнов қисми кенглиги сезиларли даражада торайишига олиб келади. 1965 йилга қадар Пекинда фақат биргина чорраҳа бўлган бўлиб, тиғиз соатларда велосипедлар сони 10000 тадан ортган, ҳозирги вақтда пойтахтда бундай чорраҳалардан 50 га яқини мавжуд.

         Мамлакатнинг марказий ва айниқса ғарбий туманларида транспортнинг ривожланиш даражаси деярли паст. Шу сабабли 10-беш йилликда уларга алоҳида эътибор қаратилди: Лхаса (Тибет) илк бор асосий темир йўл тармоғи билан боғланди. Шунингдек, Пекиндан нур сингари тарқаладиган 7 та автострадани ўз ичига олган автострадаларни, мамлакатнинг ғарбий ва шарқий ҳудудлари орасидаги 9 та ҳамда шимолий ва жанубий ҳудудлари орасидаги 18 та автострадаларни қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бу тармоқнинг умумий узунлиги 85 минг километрни ташкил қилади.

         Бироқ, транспорт инфратузилмасининг таъминланишида шарқий ва ғарбий ҳудудлар ўртасида ҳалигача катта фарқ бор. Транспорт таъминотининг энг юқори даражаси Хитойнинг Шимоли-шарқий ва Шимолий ҳудудларида кузатилиб, уларда қуруқликдаги йўллар тармоғи яхши ривожланган, Пекин, Шэньян, Харбин сингари йирик транспорт узеллари, Далянь, Тяньцзинь каби денгиз портлари мавжуд. Шарқий Хитойда худди шу транспорт турларига дарё транспорти қўшилади, Шанхай ва Нанкин эса муҳим транспорт узеллари ҳисобланади. 

         Китая ҳам ўз хусусиятларига эга. Меридиан ва кенглик йўналишларидаги магистраллар унинг асосий каркасини ташкил қилади, уларни трансхитой    йўналишлар деб аташ мумкин.

         Меридиан йўналишдаги темир йўл ва автомобиль магистраллари Шимоли-шарқ ва Шимолни бир-бири билан боғлагандек, Жануб билан ҳам боғлаб туради. Улардан энг муҳимлари - Пекин – Гуанчжоу темир йўл магистрали (узунлиги 2313км, сафарга 3 соат вақт кетади), Пекин – Чунцин (2552 км, 4 с), Пекин – Куньмин (3179 км, 5 с) ва, албатта, Пекин – Шанхай (1462 км, 1 с).

         Шундай бўлса-да, 1949 йилда ташкил топган вақтида Хитой Халқ Республикасига собиқ Хитойдан бўш ривожланган транспорт тизими мерос қолган. Транспорт тизимининг умумий узунлиги жами 177км ни ташкил қилган. Мамлакатда на биронта қувур, на биронта ҳаво линияси бўлмаган. Транспорт тармоғи кичик ўтказиш қобилияти ва техник жиҳатдан ўта қолоқлиги билан ажралиб турган, транспорт парки эскирган. Буларнинг барчаси иқтисодиётнинг ривожланишига, меҳнатнинг туманлар ичида, туманлараро, ва ҳатто халқаро ажралишига тўсқинлик қилмай қолмаган. Шунингдек, денгизолди ва ичкаридаги туманлардаги транспорт ривожланиши даражалари орасида катта узилишлар бўлган.

         Менинг назаримда, Ўзбекистоннинг транспорт инфратузилмаси Хитой транспорт тизимидан орқада қолмай ривожланиб бормоқда. Шуни ҳам таъкидламоқчиманки, ногиронларнинг транспортда қулай жойлашувини таъминлаш учун шаҳар автобусларида автоматик чиқариб-туширадиган мосламани ўрнатиш, ҳамда шаҳарлараро йўналишларда қатновчи автобусларнинг сонини кўпайтириш ва уларнинг техник таъминотини яхшилаш керак.