Хитойнинг йўл тизими

         Хитойнинг давлат ва вилоят институтлари иқтисодиёт ривожи, юк ва йўловчи оқимларининг йўналишлари, автомобиллар сонининг ортишини ҳисобга олган  ҳолда транспорт тармоғи қандай ўсиши кераклигини режалаштиришади. Мамлакатда маблағ мўл, жумладан замонавий инфратузилмани яратишга қаратиш мумкин бўлган эркин маблағ кўп.  2005-2010 йилларда Хитойда миллий тезюрар автомагистралларни яратиш инвестициялари йилига 17-18 млрд. АҚШ долларини ташкил этган, ҳозир асосий артериялар ишга тушириб бўлгандан кейин эса ҳар йили 12 млрд. АҚШ долларини ташкил этади.  

         Мен Хитой йўлларидан кўп юрдим. Тўғрисини айтганда, улар ичида эски, бузилиб кетганлари учраб туради, лекин янги йўллар, транспорт ечимлари, кўприклар, шунингдек уларнинг қурилиш суръатлари ҳайрон қолдиради. Баъзида жойларни таниб бўлмайди: ўтган йили худди шу ерда дала ва қандайдир кулбалар турган бўлса, ҳозирги кунда иккинчи сатҳда тезюрар магистраль ўтмоқда, ва яна янги ечимлар қурилмоқда...

         Уч йил аввал қурилган Дунхай кўприги катта таассурот қолдирди. Харитага қарасангиз, бу кўприк бўшлиққа олиб борадигандек туюлади ва очиқ денгизда узилади.

         Лекин ундай эмас. Обороти бўйича дунёда энг катта ҳисобланадиган Шанхай порти Янцзи дарёсининг саёз этак қисмида жойлашган ва замонавий улкан танкерлар ҳамда контейнер ташиш воситаларини қабул қила олмайди. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун кичик Яньшань оролида айнан шундай кемаларни қабул қиладиган янги порт қурилган. Ва орол 32,5км узунликдаги кўприк орқали материк билан боғланди. Фантастик қурилма! Қатнов учун олти-саккиз йўл тасмаси, зўр қоплама, ёритгичлар... Худди очиқ денгизда кетаётганганга  ўхшайсиз! Шундай қилиб, Дунхай атиги уч йилда қурилган! Ва бу Хитойдаги энг узун кўприк эмас: Шаньдун вилоятида Цзяочжоу кўрфази устидан ўтган 36,5км узунликдаги кўприк бор.

         Маълумот учун: дунёдаги ўнта энг узун кўприклардан еттиси айнан Хитойда жойлашган.

         Хитойнинг автомобиль йўллари маъмурий аҳамиятига кўра – умуммиллий, вилоят ва қишлоқ – уезд ва волост йўлларига ёки уларнинг ўтказувчанлик қобилияти стандартига кўра бўлинади. Одатда, тезюрар автомагистралларнинг ўтказувчанлик қобилияти 100-120 минг авт/кун, 1-синф йўллар - 10-25 минг, II-синф - 5-15 минг, III-синф - 2-8 минг ва  IV-синф - 2 минг авт/кун дан камни ташкил этади.

         Федерал ёки маҳаллий хокимият қурилишни тўлиқ назорат қилишади, бироқ қурилиш, одатда, пудратчининг маблағидан амалга оширилади. Давлат ёки вилоят ҳукумати эса ҳамма ишлар тугаллангандан кейин шартномада кўрсатилган пулни тўлаб беради. Юқори суръат – бу тизимнинг бевосита натижаси: қурувчилар сарфланган маблағни тезроқ қайтарилишини исташади. Шунда ҳам сифатга зарар келтирмаган ҳолда: одатда, йўлларнинг мўлжалланган хизмат муддати камида 25 йил.

         Хитойдаги кўп йўллар бепул. Пулли йўлларнинг икки тури мавжуд: давлат (бюджет ҳисобидан қурилган) ва тижорат (компанияларнинг шахсий ёки заем маблағлари ҳисобидан қурилган). Оддий автомобилчи учун улар орасида фарқ йўқ, лекин қонун бўйича давлат йўли 15 йиллик эксплутациядан кейин бепул бўлиши, тижорат йўли эса 25 йилдан сўнг бепул бўлиши лозим. Енгил автомобиллар учун ҳақ сутканинг вақтига, мавсумга ва ш.к.га қараб 1 км учун 0,25 дан 0,6 юангача, юк автомобиллари учун – 0,5 дан 5 юангача. Лекин Европадан ёки қўшни Япониядан иккита фарқи бор. Биринчидан, шаҳарлардаги барча йўллар бепул, Шанхай сингари футуристик олти сатҳли йўллар бўлса ҳам. Худди шу Токиода ҳам кўп сатҳли шаҳар фривейига кириш пуллидир. Иккинчидан, ҳар доим ҳам бепул муқобил (альтернатив) йўл бор эмас, бундай ҳолларда ҳукумат даражасидаги алоҳида қарорлар қабул қилинади.   

         ХХР автомобиль йўллари тармоғининг асосий каркаси 1990-2000 йилларда тузилган бўлиб, биринчи тезюрар автомобиль йўли 1988 йилда Шанхайда бунёд этилган. 1993 йилда Бутунжаҳон банки кредитидан фойдаланган ҳолда Пекин-Тяньцзинь, Тяньцзинь-Тангу, Гуанчжоу-Шэньчжэнь тезюрар магистраллари қурилган. Янги йўл қурилиши кўламининг кенгайиши жараёнида молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масала муҳим аҳамият касб этди. ХХРда тезюрар йўллар қурилишини инвестициялашда концессия – концессион битимлар шаклидаги давлат-хусусий ҳамкорлик – ДХҲ самарали восита бўлиб хизмат қилди. Автойўл инфратузилмасини қуриш каби катта капитал қўйилмалар талаб қилиши ва маблағ сарфини оқлаш муддатлари узоқ бўлганлиги сабабли бундай иқтисодий жиҳатдан қизиғи бўлмаган, лекин жамият учун ўта муҳим ҳисобланган жабҳада давлат ва хусусий бизнес ўртасидаги хусусийлик ҳуқуқларини тақсимлаб чиқиш, шубҳасиз, давлат кафолатларини талаб этган.

         Хитойда тезюрар магистралларни қуриш соҳасида ДХҲ лойиҳаларини амалга оширишда давлат-вилоят ва маҳаллий тузилмалар ҳамда хусусий бизнеснинг турли ҳамкорлик механизмлари қўлланилади. Улар хусусий ҳамкорга берилаётган хусусийлик ҳуқуқлари, томонларнинг инвестицион мажбуриятлари, хавф (риск)нинг ҳамкорлар ўртасида тақсимлаш тамойиллари, турли ишларни амалга ошириш учун жавобгарлик ҳажмига қараб бўлинади. ХХРда ВОТ, ВООТ, ВОМТ ва ДВООТ кўринишидаги ҳамкорлик механизмлари кенг тарқалган. Автомагистралларни қуриш ва реконструкция қилишда, биринчи навбатда жалб қилинган маблағларнинг 70%ни ташкил этадиган банк кредитлари молиялаштириш манбалари ҳисобланади. Хитойда автойўл қурилишининг тезкор суръатда олиб борилиши 2013 йилда автойўл акционерлик компанияларининг 3 трлн.юань миқдорида кредит қарздорлигига олиб келган. Киритилган маблағларни қайтаришнинг асосий манбаси йўл йиғимлари ҳисобланиб, улар автомобиль эгаларининг транспорт харажатларининг 30-40% ни ташкил қилишади. Ушбу йиғимларнинг катталиги дунёдаги энг юқори ҳисобланади ва тезюрар автомагистралдан ўтишнинг ҳар 2км учун ўртача 1 юандан – 0,16 долларни ташкил этади.   

         2000-2013 йилларда йўл қурилишини ривожлантиришга киритилган барча капитал қўйилмаларнинг учдан бири Миллий тезюрар магистраллар тармоғи (МТМТ)ни кенгайтиришга тўғри келади. Миллий тезюрар магистраллар тармоғи миллий автойўл транспортнинг асосига ва бош элементига айланди – тезюрар магистраллар Пекин ва Шанхайни мамлакатнинг барча вилоятлари пойтахтлари билан боғлаб, аҳолиси 500 минг кишидан ортиқ бўлган 200та асосий шағарларни бирлаштирди. Миллий тезюрар магистраллар тармоғи 5 та шимол-жануб йўлаклари ва 7 та шарқ-ғарб йўлакларини ташкил этадиган 12 та асосий тезюрар автомобиль йўлларидан июорат. Мамлакатда дунёдаги энг узун юқори синфли автомобиль шосселаридан бири – “Тунсань” автомагистрали қурилган: Тунцзян (Хэйлунцзян)-Санья (Хайнань), узунлиги 5700 км.
         12-беш йиллик бошида ХХР ҳукумати 2015 йилга Миллий тезюрар тармоқни яратиш режаларини маъқуллади (7-9-18 Тезюрар автойўллар тармоғи - МТТ). МТМТ билан бирлашиб ва уни янада кенгайтириб, 2015 йилда узунлиги 110км дан ортиқ бўлган юқори синфли тезюрар автойўллардан иборат янги тармоқ шимол-жануб йўналишидаги 9 та ўта муҳим меридианли магистралларни ва шарқ-ғарб йўналишидаги 18 та кенглик йўлакларини, шунингдек Пекиндан бошланадиган 7та нурсимон автострадалар:  Пекин-Шанхай, Пекин-Тайпэй, Пекин-Сянган-Аомэнь, Пекин-Куньмин, Пекин-Лхаса, Пекин-Урумчи ва Пекин-Харбинни ўзаро бирлаштиради. “2014-2020 йилларда ХХРда урбанизацияни ривожлантириш режаси”га биноан МТТни яратишдан асосий мақсад – 2015 йилга келиб транспорт алоқаси орқали мамлакатнинг барча вилоятлари пойтахтларини ва Хитойнинг 500 минг киши аҳолиси бўлган йирик шаҳарларини бирлаштиришдир.

         2020 йилга бориб ХХРнинг аҳолиси 200 минг кишидан ортиқ бўлган барча шаҳарларини бирлаштириш режалаштирилмоқда, шу орқали Хитойнинг 1 млрд.дан ортқ аҳолиси бирлаштирилади. Шарқий вилоятларнинг аҳолиси ярим соат ичида, марказий вилоятларники – бир соат ичида, ғарбий вилоятларники эса – икки соат ичида тезюрар автомагистралларга етиб бориш имкониятига эга бўлиши тахмин қилинмоқда. ХХРнинг ҳар бир катта шаҳарида ички шаҳар тезюрар магистраллар тармоғи шаклланиши керак, бу эса вилоятларнинг иқтисодий интеграцияси тезлашишига ва кўламли минтақавий ҳудуд шаклланишига олиб келади. Кўп тасмали тезюрар шоссе тармоғини яратиш ҳисобига вилоятлар