Хитойда автомобиль йўлларини жиҳозлаш

         Ярим аср аввал Хитой йўлларининг узунлиги бўйича энг қолоқ мамлакатлардан бири ҳисобланган. ХХР ҳукумати бошқа масалаларни муҳим деб ҳисоблаган... Фақат 80-йилларга келиб вазият ўзгара бошлаган: замонавий йўл инфратузилмасисиз энди бўлмайди, деган тушунча келган. Ҳатто “Бойишни истасак, аввал йўлларни қуришимиз керак” деган шиор пайдо бўлган. Шу даврда ҳукумат давлат тезюрар автомагистраллари тармоғини яратиш бўйича илк режани қабул қилган ва тегишли сифат стандартлари ишлаб чиқилган.  Қурилишни молиялаштириш манбалари аниқланган (давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар маблағлари, йўл учун йиғимлар, машина сотиб олишда тўланадиган қўшимча божлар, ёқилғи учун акцизлар). 1985 йилдан бошлаб буларни қонун билан расмийлаштиришган. Шу вақтдан бошлаб давлат қурилиш учун кредитларни қайтариш мақсадида юқори синфдани шосседан юриш учун йиғимларни киритишга рухсат берган.

         Йўл инфратузилмаси – инсон муносабатлари ва имкониятларининг кўп қиррали ва мураккаб механизмидир. Бир томондан, унинг ривожланишининг позитив йўналиши кузатилса, иккинчи томондан, ўзгаришлар натижаси ҳали унчалик яхши эмас. Бу автомобиль йўлларининг асосий ахборотчилари – йўл белгиларига ҳам тааллуқли.

         Бошқа ҳар қандай ишлаб чиқаришда бўлганидек, нур қайтарувчи материаллар билан ишлаш қатор ўзига хос хусусиятлар ва кўникмаларга эга.

         Йўл белгилари – ҳар қандай автомобиль йўлининг зарурий атрибути.

         Хитойда йўл белгилари нафақат устунларда ёки Г ва П шаклидаги таянчларда ўрнатилади, ҳато йўлнинг қатнов қисмига ҳам чизилади. Тўсиқлар пойдеворсиз бир-бирига маҳкамланиб ўрнатилади ва тиғиз соат вақтида йўлда “пробкалар” ҳосил бўлганда, тўсиқлар сурилиб, машиналар оқимини тезроқ ўтказиш учун қатнов қисми кенгайтирилади.

         Хитой аҳолисининг асосий қисми велосипед ва скутерларда юради, улар учун махсус велойўлкалар қурилган. Велойўлкаларнинг қопламаси махсус қизил рангда бўлиб, унинг бошланишидаги ҳар бир чорраҳада белги – велосипед сурати чизилган белгилар устунларга ўрнатилган.

         Йўл ҳаракати хавфсизлигининг ҳамма техник воситалари ҳам бизга таниш эмас. Чунки Хитойда йўл белгиларининг шахсий тизими қўлланилади. Улар қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади:

 

огоҳлантирувчи белгилар: фони сариқ ва тасвири қора бўлган учбурчак шаклига эга;

йўналтирувчи белгилар: нафақат оқ рангда қора тасвирли, балки яшил, зангори ёки жигарранг ҳам бўлиши мумкин;

кўрсатма берувчи ва тақиқловчи белгилар: шакли ва ранги бўйича ғарб белгиларига ўхшаб кетади.

         Айрим хитой белгилари бизнинг ҳайдовчиларга ғалати кўриниши мумкин. Аммо салмоқли ўлчамдаги бу график тасвирларнинг талаблари жуда тушунарли: диққат-эътиборни кучайтириш, хавфсизлик камаридан фойдаланиш, автомобилни бошқариш вақтида мобил телефонда гаплашмаслик.

         Ноёб белгилар билан бир қаторда, Хитойда креатив қоидалар ҳам бор. Масалан, бу ерда автомобилни бошқараётган вақтда чекиш, овқатланиш, гаплашиш мумкин эмас. Транспорт воситасини шиппак кийиб бошқариш ҳам қоидабузарликка киради.

         Хитойда тўсиқни айланиб ўтиш белгиси ўрнига буфер ўрнатилади. Буфер юқори мустаҳкамликка эга, ёрқин сариқ рангли, қуёш радиациясига, ҳароратнинг 30 дан +60ºСгача ўзгаришларига чидамли полиэтилендан тайёрланган.

Аҳоли яшаш жойларида ва уларга бориш йўлларида шовқиндан ҳимоялайдиган экранлар ўрнатилади. Шак-шубҳасиз, уларнинг асосий мақсади – автомобиллар шовқинидан ҳимоялаш.

         Хитой сафаридан кейин аҳоли яшаш жойларидан ўтадиган автомобиль йўллари ҳақида – аҳолини  автомобиль йўлларидаги шовқиндан ҳимоялаш учун ўйланган масалалар, велойўлкалар учун махсус жойлар ажратилиши, шунингдек зарур бўлганда йўл тўсиқларини суриб, қатнов қисмини вақтинчалик кенгайтириш ҳолатлари тўғрисида катта таассурот қолди.