Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қарши шахридаги қадимий кўприкни бориб кўрди.

Жорий йилнинг 30 июнь куни Президент Ислом Каримов Қарши шаҳрига ташриф буюрди. Бундан бир йил олидн хам Президент Қарши шаҳрига ташриф буюрганда, Қашқадарё дарёси устидан ўтувчи қадимий кўприкни таъмирлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берган эди.  Шундан сўнг корхонамизга шу кўприкга яқин бўлган автомобил кўпригини таъмирлаш топширилди.  

Лойиҳага кўра мавжуд кўприк қатнов қисми олиб ташланиб, янгитдан ётказилди. Ғилдирак қайтаргичлар олиб ташланиб янги металл тўсиқлар ўрнатилди. Пиёдалар йўлагига ғиштлар териб чиқилди.

Бундан ташқари бу худуд сайлгоҳ бўлганлиги туфайли автомобил кўприги остига пиёдалар ўтиши учун йўлак қурилди. Бу йўлак энг замонавий бўлган қурилиш материалларидан фойдаланиб қурилган бўлиб,  хатто ногиронлар харакатланиши учун пандус хам лойиҳаланган.

Ушбу иншоотларни кўрар экан Ислом Каримов:

 - Собиқ тузум даврида Қашқадарё вилояти қолоқ ҳудудлардан эди. Одамлар ҳар томонлама эзилган, ҳаётдан норози бўлиб яшарди. Ўша пайтда вилоят раҳбари сифатида уларнинг дардини кўп эшитганман, “қачон бу замон ўзгаради, қачон кўксимизга шамол тегади”, деб куюнганларни кўп кўрганман. Мана, ўша орзу қилинган кунлар келди. Мустақиллик шарофати, халқимизнинг фидокорона меҳнати туфайли мамлакатимиз ҳар томонлама обод бўлиб бормоқда, одамлар ҳаётидан рози бўлиб яшамоқда. Бугунги замонавий шароитлар биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, ҳеч кимдан кам бўлмаймиз деган эзгу мақсадимизнинг амалий ифодасидир.

Бундан ташқари Ислом Каримов Қарши шахрида олиб борилаётган бир қанча иншоотларни хам бориб кўрди.