Энг чекка ҳудуд йўллари ҳам ҳукуматнинг диққат-эътиборида

   Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида қурилаётган йўллар ҳисобий тезликни таъминлаш, ҳар қандай об-ҳаво шароитида юк ва йўловчини манзилга  вақтида етказиш,  харакатнинг қулайлигини, хавфсизлигини ва иқтисодийлигини  таъминлаш ва сарфланган харажатларни оқлаб, мамлакат иқтисодиёти ва халқ хўжалигига фойда  келтириш каби асосий талабларни  бажарган ҳолда лойиҳалантирилмоқда.

   

 

 

   Давлатимиз ҳукуматининг минтақавий ва маҳаллий аҳамиятга эга йўлларни ҳамда йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш дастури доирасидаги топшириғига асосан Бош лойиҳалаш институти “Йўл Лойиҳа Бюроси” МЧЖ томонидан босқичма-босқич автомобил йўлларини реконструкция қилиш, тўла таъмирлаш ва  IV-V тоифали ҳамда ички хўжаликлараро автомобил йўлларини қуриш учун замонавий лойиҳалар ишлаб чиқилиши учун вилоят лойиҳа институтлари билан биргаликда семинарлар ташкил қилиниб, амалий натижалар асосида янги конструкциялар ишлаб чиқилди.

   Бунда маҳаллий хом ашёларга асосланган тарзда мавжуд худуднинг йўл тўшамасини қайта ишлаб регенерация қилиш ёки фрезаланган материалларни полигонга олиб бориб қайта ишлаш ва пудратчи  балансига қабул қилинган ҳолдаги хом ашё сифатида сотишни ташкиллаштириш таклифлари кўриб чиқилди. Вилоятларнинг мавжуд хом ашё карьерларини ўрганиб, арзон турдаги материалларни топиш, яъни чиқинди холдаги чиқариб ташланган норуда материалларидан (масалан, известняк)  фойдаланишни таклиф этиш, ҳар бир вилоят кесимида  йўл тўшамасининг андозавий кўндаланг кесими ишлаб чиқилди.