2017 йил учун сўнги танлов!

“Йўл-Лойиҳа бюроси” МЧЖ Бош лойиҳалаш институтининг ёрдамчи лойиҳачи ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов ўтказади. Бу танлов 2017 йилнинг сўнги танлови бўлганлиги ва бу йил ёрдамчи ташкилотларни аниқлаб, шартномаларни тузиб олиш имкони бўлиши учун истисно тариқасида 5 кун муддат ичида таклифлар топширилиши сўралади. Шу сабабли танловда иштирок этмоқчи бўлган ташкилотлар жорий йилнинг 25-декабрь кунидан кечиктирмаган холда топширишингизни сўраймиз.

Бундан ташқари техник мезон бўйича ишчи гуруҳ ишларини енгиллаштириш ва танлов иштирокчиларини узоқ ушлаб турмаслик мақсадида илова қилинган жадвални тўлғизиб, техник конверт ичига илова қилган ҳолда топширишингизни сўраймиз.

Шунингдек топширилаётган конвертлар хар бир объект учун алохида бўлишини хамда мутаҳассислар мезони бўйича киритилаётган мутахассисларнинг хақиқатан хам ишлаётган мутаҳассислар рўйхатини келтиришингизни сўраймиз. Шунингдек шуни эсалтиб ўтамизки, объектга лойиҳа бош мухандиси этиб тайинланган мутаҳассис иш даврида ва лойиҳа топшириш даврида Бош лойиҳа институти билан доимий хамкорликда ишлашини инобатга олиб, уни танловдан кейин алмаштириш имкони йўқлигини маълум қиламиз. 

       Илова

       Илова