“YO’L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖ ва “КЫРГЫЗДОРТРАНСПРОЕКТ” ўртасидаги ҳамкорлик Меморандуми

I. «YOL-LOYIHA BYUROSI» МЧЖ ва «КЫРГЫЗДОРТРАНСПРОЕКТ» лойиҳа-қидирув институти автомобиль йўллари, автойўл кўприкларини лойиҳалаш ва қуриш соҳасида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларининг амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларида кўзда тутилган икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 2019 йил 31 январда Ўзаро тушуниш меморандумини имзолашди. Ҳамкорлик мавзуи: Томонларнинг ўзаро фойда кўриши асосида Ўзбекистон ва Қирғизистонда автомобиль йўллари ва кўприкларни лойиҳалаштириш соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишдир.
«YOL-LOYIHA BYUROSI» МЧЖ ва «КЫРГЫЗДОРТРАНСПРОЕКТ» лойиҳа-қидирув институти ўртасида доимий равишда ахборот алмашинувини ўрганиш ҳамда бундай алмашинувга кўмаклашиш меморандумнинг вазифаси ҳисобланади: ўзаро манфаатни кўзлайдиган мавзулар ва фанларни муҳокама қилиш учун анжуманлар ва семинарларни биргаликда режалаштириш ва ташкиллаштириш; иккала давлатда касбга бўлган қизиқишни янада шакллантиришга йўналтирилган ва талабалар ёки мутахассислар даражасида ташкил қилинадиган, шунингдек томонларнинг бири томонидан молиялаштириладиган ёки ўтказиладиган фаолиятда биргаликда иштирок этишга ёрдам кўрсатиш.
Иккала томон ўртасида лектор гуруҳлари, мутахассислар делегацияси билан алмашиниш; ҳар бир томон ўтказадиган асосий тадбирларда иштирок этиш; илмий кенгашлар ҳамда семинарлар ва анжуманларни ҳамкорликда молиясиз қўллаб-қувватлаш, матбуот материаллари алмашинуви, технологиялар трансфери, шунингдек Қирғизистон Республикасининг автомобиль йўллари ва кўприкларни лойиҳалаш ҳамда қуриш соҳасидаги вазирликлари ва муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси билан алоқаларни ўрнатиш ишлари шу фаолиятнинг шаклларига киритилиши мумкин.