“YO’L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖ ва “Габионы Маккаферри СНГ” МЧЖ (РФ) ўртасидаги Меморандум

2019 йилнинг февраль ойида “YO’L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖ ва “Габионы Маккаферри СНГ” МЧЖ (РФ) ўртасида Ўзаро англашув меморандумини имзоланди.
Мазкур Меморандумдан мақсад - автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуриш соҳасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларида кўзда тутилган икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдир.
Ҳамкорлик мавзуи: Ўзбекистонда автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Меморандумнинг вазифалари “YO’L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖ ва “Габионы Маккаферри СНГ” МЧЖ (РФ) ўртасида доимий равишда ахборот алмашинувини ўрганиш ҳамда бундай алмашинувга кўмаклашиш ҳисобланади:
а) ўзаро манфаатни кўзлайдиган мавзулар ва фанларни муҳокама қилиш учун анжуманлар ва семинарларни биргаликда режалаштириш ва ташкиллаштириш;
б) иккала давлатда касбга бўлган қизиқишни янада шакллантиришга йўналтирилган ва талабалар ёки мутахассислар даражасида ташкил қилинадиган, шунингдек томонларнинг бири томонидан молиялаштириладиган ёки ўтказиладиган фаолиятда биргаликда иштирок этишга ёрдам кўрсатиш.
Ушбу фаолият турларига қуйидагилар киритилиши мумкин:
- иккала томон ўртасида лектор гуруҳлари, мутахассислар делегацияси билан алмашиниш;
- ҳар бир томон ўтказадиган асосий тадбирларда иштирок этиш;
- илмий кенгашлар ҳамда семинарлар ва анжуманларни ҳамкорликда молиясиз қўллаб-қувватлаш;
в) матбуот материаллари алмашинуви;
г) технологиялар трансфери;
д) Россия ва/ёки Италиянинг автомобиль йўллари ва кўприкларни лойиҳалаш ҳамда қуриш соҳасидаги вазирликлари ва муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси билан алоқаларни ўрнатиш.