“YO`L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖнинг 20 йиллигига бағишланган “Автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуришдаги инновацион технологиялар” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари бўйича бош лойиҳалаш ташкилоти “YO`L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖ Халқаро Транспорт Академияси иштирокида ва “Стройпроект” институти” АЖ (Санкт-Петербург шаҳри, Россия) ҳамда “MAURER” SE (Мюнхень шаҳри, Германия) ҳомийлигида 2019 йил 13 сентябрь куни “YO`L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖнинг 20 йиллигига бағишланган “Автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуришдаги инновацион технологиялар” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказди.

Конференция Тошкент шаҳридаги CITIZEN Hotel («POYTAHT» Бизнес-маркази) конференц-залида бўлиб ўтди.

Конференцияга Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Тожикистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикасидан мутахассислар ва меҳмонлар таклиф қилинди.

 Умумий ва секцияларга бўлинган йиғилишлар синхрон таржима билан олиб борилди. Конференция маърузалар ва мунозаралар шаклида ўтди.

Конференцияни раис - Халқаро Транспорт Академияси Президенти Досенко Виктор Александрович очиб берди ва йиғилганларни конференция дастури билан таништирди.

 

 

Энг аввал “YO`L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖнинг фаолияти тўғрисидаги фильм намойиш қилинди.

Сўнгра дастурга биноан қуйидагилар табрик сўзи билан чиқишди:

-         “YO`L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖ  Бош директори Джураев А.А.;

 

 

-         Халқаро Транспорт Академияси Президенти Досенко В.А.;

-         «Маурер-Россия» МЧЖ Техник директори Штокман А.С.;

-         Россия вилоятлари ва МДҲ давлатлари раҳбарлари «Габионы Маккафери» МЧЖ Бош директори Классен В.Н.;

 

 

-         Шенхэзи университети вакили (ХХР) Wang Yong;

 

 

-         “РосдорНИИ” директор ўринбосари Касимов У.Ш.;  

 

 

-         Бизнесни стратегик ривожлантириш бўйича бош директор ўринбосари Бутовский А.;

-         Тожикистон Республикасидаги «IRS Ltd.» АК Техник директори Эшонджанов Н.;

 

 

-         «Узйуллойиха» АЖ  Бош директори Кахаров С.С.;

 

 

-         Нурафшон шаҳри Ҳокими Хакимов К.К.  ва бошқалар.

Конференция жараёнида Халқаро Транспорт Академияси Президенти Досенко В.А. “YO`L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖ Халқаро Транспорт Академиясига аъзоликка қабул қилинганлигини эълон қилди ва шу ернинг ўзида  “YO`L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖ Бош директори А.А.Джураев ва Халқаро Транспорт Академияси Президенти В.А.Досенко  томонидан “Халқаро Транспорт Академиясидаги жамоа аъзолиги ва транспортни ривожлантиришдаги долзарб масалаларни ҳал қилишдаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома” имзоланди. 

 

 

Сўнгра Халқаро Транспорт Академияси Президенти В.А.Досенко “YO`L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖ  Бош директори А.А.Джураевга, Бош директор ўринбосари Н.Н.Усмоновга ва «AUTOBAHN-CONSULTING» МЧЖ ҚК Бош директори Ш.А.Мирходжаевга Халқаро Транспорт Академиясининг ҳақиқий аъзоси дипломлари ҳамда Халқаро Транспорт Академияси академигининг гувоҳномаларини топширди. 

Шунингдек, “YO`L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖнинг 20 йиллиги муносабати билан Азимов  Агзам Азларовични ва Коновалова Альбина Алексеевнани Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўлларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун дипломи билан тақдирлади. 

 

 

“YO`L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖнинг қатор мутахассислари Халқаро Транспорт Академиясининг “И.А.Лихачев номидаги медали” билан тақдирланишди.

Конференцияда “YO`L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖ ва Хитой Халқ Республикасининг (Анхой провинцияси) автомобиль йўллари лойиҳалаш институти ўртасида, “YO`L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖ ва Хитой Халқ Республикасининг Халқаро йўл ва кўприкларни қуриш инжиниринги ўртасида Ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумлар имзоланди.

 

 

Шунингдек, “YO`L-LOYIHA BYUROSI” МЧЖнинг 20 йиллиги муносабати билан корхона мутахассислари қимматли совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди. 

Тантанали қисмдан сўнг маърузалар ва экспертлар столини ўтказиш учун конференция иштирокчилари икки секцияга бўлинишди. Конференция иштирокчилари транспорт инфратузилмасини режалаштириш ва ривожлантириш, автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қурилиш устидан назоратни амалга ошириш борасида ўз фикрларини билдиришди. Пулли автомобиль йўллари ва тегишли инфратузилмани лойиҳалаштирш билан боғлиқ ҳолатлар ёритилди. 

 

 

 

Хусусан, иккала секциянинг семинарларида қуйидагилар маъруза қилишди:

1)       Садиков И.С. – Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш институти профессори “Ўзбекистон Республикасидаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуришда инновацион технологияларни тадбиқ этиш муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзуида;

2)       Асматулаев Р.Б. –ТОО НИ ПК «Каздоринновация» директори ва Асматулаев Б.А. –ТОО КазНИиПИ «Дортранс» илмий ишлар бўйича директори “Қозоғистон автомобиль йўллари конструкцияларига қўйиладиган замонавий талаблар” мавзуида; 

 

 

3)       Эшонкулов А.У. – «Infrastruktura Loyiha Byurosi» МЧЖ директори “Йўл инвестиция лойиҳаларини режалаштириш масалалари ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзуида;

4)       Иншаков А.М. –ООО «Габионы Маккаферри СНГ» МЧЖ Техник директори “Йўл қурилишида Маккаферри компанияси технологияларини қўллаш” мавзуида;

 

 

5)       Huang Jie – Хитой Халқ Республикаси (Анхой провинцияси) автомобиль йўлларини лойиҳалаш институти техник директори “Шосселарни лойиҳалаштиришнинг янги технологияси ва техникаси” мавзуида;

 

 

6)       Филипп Уве – “IUP consulting” Бош директори “Автомобиль йўлларининг замонвий юқори сифатли устки қатламлари” мавзуида;

 

 

7)       Содиков Ж.И. – «Allegro Develop Plast»  МЧЖ бош муҳандиси “Йўл соҳасида сунъий ақл-заковатни қўллаш” мавзуида;

8)       Царев М.В. – Россия Федерацияси «Стройпроект» бош директори ўринбосари “Транспорт инфратузилмаси соҳасида BIM технологияларини қўллаш” мавзуида;

9)       Николаев С.А. – «OptimusVia  International» директори “Иссиқ асфальтбетон қоришмаларни ишлаб чиқариш ва қўллаш” мавзуида;

10)       Штокман А.С. – «Маурер» МЧЖ техник директори “Маurer. Иншоотларни ҳимоялаш тизими” мавзуида;

11)       Миралимов М.Х. – Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш институти доценти “Шаҳар шароитида транспорт ечимларини лойиҳалаш ва қуришнинг замонавий усуллари” мавзуида;

12)       Петухов С.В. – «Стройпроект» лойиҳа бош муҳандиси “Стройпроект” институти АЖнинг олдиндан кучайтирилган йиғма темирбетон тўсинли оралиқ қурилмаларидан фойдаланишнинг асосий фазилатлари” мавзуида;

13)       Robert Rothbauer – BETAMONT s.r.o. (Зволен, Словакия) директори ва Юрай Мацак – муҳандис “Заковатли транспорт тизимлари. BETAMONT s.r.o. тажрибаси” мавзуида;

14)       Азимов А.А. – «YO`L-LOYIHA BYUROSI» МЧЖ бош мутахассиси “Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлабчиқиш, йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш соҳасида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, ҳамда уларни ишларнинг ҳажми ва сифати асосида қабул қилиш (ҳажмий услуб)” мавзуида;

15)       Райлян Д.А. – «ТрансСтройИнжиниринг» МЧЖ Техник  директори “Кўприкларнинг таянч қисмларини (чоклар) алмаштириш” мавзуида;

16)  Кан О.А. – «МИДАС» МЧЖ Бош директори ва Карачков С.В. – техник мутахассис “МИДАС илғор технологияларини қўллаган ҳолда транспорт инфратузилмаси объектларини инновацион бошқариш”  мавзуида.

Халқаро илмий-амалий конференция иштирокчилари автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш ва қуришдаги 

инновацион технологиялар борасидаги фикр-мулоҳазалари ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Дўстона вазиятда ўтган тадбир оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.