Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти

“Йўл Лойиҳа Бюроси” МЧЖда  2019 йил 10 декабрь куни  соат 16.00 да  Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасаси билан тузилган шартномага асосан маданий-маърифий байрам тадбири ўтказилди.

Унда “Йўл Лойиҳа Бюроси” МЧЖнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимлари иштирок этишди.

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти” мавзуидаги давра суҳбатини ўтказиш учун  Тошкент давлат юридик университети доценти Наримонов Бехзод Абдувалиевич таклиф қилинди.

            Маърузачи йиғилиш иштирокчиларини куни-кеча республикамизда нишонланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун билан муборакбод этди. Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбиридаги нутқларида таъкидлаб ўтган масалалар борасида,  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи ҳақида, Конституция давлатимизнинг асосий қомуси, барча қонунларнинг асоси эканлигини, нафақат бизнинг республикамизда, балки бошқа давлатларда ҳам Конституция асосий ҳужжат ҳисобланишини, ва у давлат ҳамда жамият ўртасидаги ўзига хос шартнома эканлигини, у давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беришини айтиб ўтди. Шу билан бир қаторда жорий йилнинг 22 декабрида ўтказиладиган катта сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларида фаол қатнашишга чақирди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан ташкил этилган асосий байрам тадбири, шубҳасиз,  “Йўл Лойиҳа Бюроси” МЧЖ ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошишига, уларнинг жипслашишига ҳамда маънавий соғлом муҳитнинг  шаклланишига хизмат  қилади.

Суҳбат сўнгида Наримонов Бехзод Абдувалиевич яна давра суҳбатларида учрашишга умид билдирди.