Техник архив

      “Йўл-Лойиҳа бюроси” масъулияти чекланган жамиятнинг техник архиви корхона томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини рўйхатга олади, сақлайди, шунингдек сақлаш муддати ўтиб кетган ҳужжатларни ҳисобдан чиқариш, корхонанинг молия ва ҳисоб бўлими ҳамда ходимлар бўлимининг архив ҳужжатларини сақлаш ишларини амалга оширади.

Техник архив мутахассислари архив ишларини юритиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги услубий, меъёрий-техник ва бошқа ҳужжатларига амал қилган ҳолда қуйидаги ишларни бажаради:

  • Архив ҳужжатлар фондини жамлаш, рўйхатга олиш, сақлаш, излаш, ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқариш;
  • Лойиҳа-смета ҳужжатлари, андозавий лойиҳалар, техник шартлар, республика ва соҳавий стандартларни жамлаш, уларнинг картотекаларини тузиш, даврий нашрлар (адабиёт)га обунани расмийлаштириш;
  • Корхона томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларни архивга қабул қилишдан олдин лойиҳа таркибида кўрсатилган китоб ва жилдларнинг тўлақонлигини текшириб олиш;
  • Хориждаги ва ўзимиздаги фан-техника, иқтисод ютуқлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш;
  • Ахборот-маълумотлар фондини доимий тарзда материаллар билан тўлдириб бориш, фонднинг маълумотлар тизимини яратиш ва такомиллаштириш устида ишлаш.

Шунингдек, илмий-техник ахборот масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб борилади.