2-Автомобиль йўлларини лойиҳалаш бўлими

    “Йўл-Лойиҳа Бюроси” МЧЖнинг 2-Автомобиль йўлларини лойиҳалаш бўлими турли тоифадаги автомобиль йўллари лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

   Бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларини қайта қуриш бўйича қуйидаги лойиҳалаш ишлари бажарилган: М-37 “ Самарқанд ш. -Бухоро ш. - Туркманбоши автомобил йўлининг 241-261 км қисмининг ишчи лойиҳаси; Бухоро вилояти  Жондор ва Қоракўл туманлари худудларидан ўтувчи М-37 ”Самарқанд ш-Бухоро ш -Туркманбоши“ автомобиль йулининг 311-321 км қисмини реконструкция қилиш ишчи лойихаси ишлаб чиқилган бўлиб, ишчи лойихага ёритиш чироқлари, пиёдалар йўлакчаси ва бошқа бир нечта лойихавий иншоотлар кўзда тутилган. Трасса ахоли яшаш пунктларидан ўтганлиги сабабли автобуслар учун бекатлар, махалий йўллар лойиҳаси қилинган бўлиб,  хавфсизлик юқори даражада таъминланган  ва керакли мутасадди ташкилотлар билан келишилган.

“Тошкент–Ангрен-Қўқон” автомобиль йўлидан Тошкент вилояти  Охангарон туманида жойлашган  СИЗ “Ангрен Шакар“ заводига олиб борувчи автомобиль йўли  лойихаланди.

Сўнгги йилларда бўлимга ёш мутахассисларнинг келиши кўпайган, бу эса мазкур соҳанинг долзарб ва истиқболли ривожланадиган эканлигини билдиради. Ўз навбатида, кўп йиллик тажрибага эга йўлсоз-муҳандислар касбий маҳоратини орттиришда ёшларга ҳар томонлама кўмак беришмоқда.

Автомобиль йўларини лойиҳалаштиришда ишлаб чиқаришни автоматлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда, бу эса лойиҳалаштириш жараёнини сезиларли даражада енгиллаштиради. IndorCad (бўйлама ва кўндаланг кесимларни лойиҳалаштиришда),  IndorPavement (йўл тўшамасини ҳисоблаш учун) сингари дастурлардан фойдаланилмоқда, шунингдек барча чизмалар  Autocad дастури ёрдамида автоматлаштирилган тарзда бажарилмоқда.

Бўлимда барча ходимларнинг тез ва сифатли меҳнат қилиши учун етарли шарт-шароитлар яратилган бўлиб, лойиҳалаштиришда зарур бўладиган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

2-автомобил йўларини лойиҳалаш бўлими бошлиғи Рахимбеков Козимбек Хожиакбар ўғли