Компания ҳақида

 “ЙЎЛ-ЛОЙИҲА БЮРОСИ” МЧЖ

“Йўл-Лойиҳа бюроси” МЧЖ 1999 йилнинг август ойида “Узгипроавтодор” ва “Узремдорпроект” корхоналарининг илмий-техник базаси ҳамда ходимлари негизида ташкил топган.

2005 йил 26 октябрда корхона давлат тасарруфидан чиқарилиб, “Йўл-Лойиҳа бюроси” шўъба корхонасига айлантирилган, 2007 йил 10 январдан бошлаб  “Йўл-Лойиҳа бюроси” МЧЖ сифатида ўз фаолиятини амалга оширмоқда.

“Йўл-Лойиҳа бюроси” МЧЖ тузилмаси 15 та бўлимдан иборат.

“Йўл-Лойиҳа бюроси” МЧЖ замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар ҳамда лойиҳа-қидирув ишларини бажариш ва Марказий Осиё минтақасида ўхшаши бўлмаган консалтинг хизматларини амалга оширишнинг дастурий таъминоти билан жиҳозланган, чунончи:

-          ТС-600, TCRA-1100 ва  TC-1800 рақамли тахеометрлар (Швейцария);

-          GPS SR-261,  GPS SR-530 йўлдошли тизимлар;

-          A-3003,  DNA-10 рақамли нивелирлар;

-          DISTO RS-232 Электрон рулеткалар;

-          S-3000 Аэрофотосуратларга ишлов берувчи асбоблар (Швейцария);

-          Электрон дефлектометрлар ва бамп интеграторлар (Дания).

“Йўл-Лойиҳа бюроси” МЧЖ ҳозирги кунда лойиҳа-қидирув ишлари, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ҳамда хизматларни замонавий ва аниқ асбоб-ускуналар ёрдамида бажариш бўйича Республика ҳудуди ва яқин хориждаги етакчи ташкилотлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 апрелдаги 1103-сонли қарорига биноан “Йўл-Лойиҳа бюроси” МЧЖ Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўллари участкалирини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бош лойиҳалаш ташкилоти ҳисобланади.

Бюро мутахассислари АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Швейцария, Чехия ва Словакия давлатларида билим олиб, малака оширишган.

Ишлаб чиқариш жараёни бутунлай компьютерлаштирилган. Автомобиль йўллари, кўприклар, йўлолди иншоотлар, ишлаб чиқариш, жамоатчилик ва фуқаролик қурилиши объектларини ўрта таъмирлаш, тўла таъмирлаш, реконструкция қилиш ишларини, шунингдек  янги қурилишларни лойиҳалаштириш ишлари (жумладан экологик лойиҳалар) амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан бажарилмоқда. Сметалар жорий нархларда ишлаб чиқилмоқда.Корхона лойиҳалаштириш ишлари учун зарур бўладиган Ўзбекистон Республикасининг барча амалдаги меъёрий ҳужжатлари, стандартлари, қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек хорижий давлатлар стандартларининг бой техник кутубхонасига эга. Корхонада техник архив ва техник кутубхона фаолият мавжуд.

“ЙЎЛ-ЛОЙИҲА БЮРОСИ” МЧЖ фаолияти доирасига қуйидагилар киради:

Транспорт инфратузилмаси ва коммуникациялар учун лойиҳалаштириш хизматларини, режалаштириш, моделлаштириш, техник-иқтисодий асослаш қидирув ишлари (геология, геодезия, гидрология), деталли лойиҳалаштириш, иқтисодий ва молиявий таҳлил, қурилиш устидан назорат ва лойиҳани бошқариш, шунингдек кадрларни тайёрлаш борасидаги хизматларни ўз ичига олган ҳолда тўлиқ ҳажмда тақдим этиш.

Бюро йўл, индустриал ва фуқаролик қурилишини лойиҳалаштиришнинг барча турларида фаолдир:

• умумий фойдаланишдагиавтомобиль йўллари, магистрал йўллар, асосий ва иккинчи даражали йўллар, аэродромлар, тоннелларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришнинг қидирув ва лойиҳалаштириш ишлари;

кўприклар, муҳандислик иншоотлари ва ер усти автострадалари – тезюрар шосселарни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришнинг қидирув ва лойиҳалаштириш ишлари;

шаҳар ташқарисидаги йўлларнинг қидирув ва лойиҳалаштириш ишлари;

шаҳар ва қишлоқ магистрал йўлларининг қидирув ва лойиҳалаштириш ишлари;

маҳаллий кўчаларнинг қидирув ва лойиҳалаштириш ишлари;

йўлларни тадқиқ қилиш ва йўл тўшамасини ҳисоблаш;

• сув кетказиш, тупроқни текшириш ва геотехник тадқиқотлар;

• сув кетказиш қурилмалари ва сув ўтказиш қувурларини лойиҳалаштириш;

• қурилиш материалларини синовдан ўтказиш;

• темирбетон, бетон ва металл кўприкларнинг қидирув ва лойиҳалаштириш ишлари;

• осма кўприкларнинг қидирув ва лойиҳалаштириш ишлари;

• галерея ва ҳимоялаш иншоотларининг қидирув ва лойиҳалаштириш ишлари;

• автомат тарзда ёнғинни ўчириш мосламаларини лойиҳалаштириш;

• сигнализация ва қўриқлаш тизимини лойиҳалаштириш;

• умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг бош режасини тайёрлаш;

• топографик тадқиқотлар ва иншоотлар ҳамда жойни текшириш ишлари;

• юқори даражада хавфли ва хавфли ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаштириш;

• ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг тадқиқот ва лойиҳалаштириш ишлари;

• ижтимоий-иқтисодий баҳолаш;

• йўлларни сақлашни режалаштириш ва амалга ошириш;

• битимларни бошқариш, қурилиш назорати ва реконструкция бўйича янги қурилиш лойиҳалари учун сифатни текшириш;

аэропортлар, саноат ва тижорат марказларига олиб борувчи йўлларни режалаштириш, қидирув ва лойиҳалаштириш ишлари;

муҳандислик иншоотлари кадастрини олиб бориш;

инерт материаллар (чақиқ тош, қум) ишлаб чиқаришини лойиҳалаштириш;

асфальтбетон ва бетон қоришмалар ишлаб чиқаришини лойиҳалаштириш.

Янги йўлларни лойиҳалаштириш:

йўналишлар жойлашувини текшириш;

атроф-муҳитга зарар етказилишини баҳолаш;

транспорт ҳаракатини текшириш;

лойиҳани техник-иқтисодий асослаш;

дастлабки ва деталли лойиҳалаштириш;

шартномавий режалар, хусусиятлари ва сметалари;

материаллар манбасини текшириш ва синовдан ўтказиш;

битимларни бошқариш, қурилиш устидан назорат қилиш;

қувватларни модернизациялаштириш ва хавфсизликни ошириш;

йўлларни таъмирлаш, реконструкция қилиш, янгилаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қурилиш ишлари комплексини ўтказган ҳолда  йўлларни янгидан жойлаштириш;

• муҳандислик коммуникацияларини лойиҳалаштириш;

• йўлолди минтақаси объектларини (дам олиш майдончалари, АЁҚШ, кемпинглар, мотеллар) лойиҳалаштириш;

• йўл хизмати биноларини лойиҳалаштириш;

• маъмурий биноларни лойиҳалаштириш;

• йўл инфратузилмаси саноат корхоналарини лойиҳалаштириш;

• божхонадан ўтиш жойларини лойиҳалаштириш.

Аэродромлар:

• учиш-қўниш тасмаларини лойиҳалаштириш;

• ҳаво кемаларининг турар жойларини лойиҳалаштириш.

Темир йўллар:

• лойиҳалаштириш.

Қўшимча хизматлар:

• тўхтаб туриш жойларини лойиҳалаштириш;

• сув йўллари ва сув кетказиш иншоотларини лойиҳалаштириш;

• йўл соҳаси мутахассисларини ўқитиш ва малакаларини ошириш.

«YO`L-LOYIHA BYUROSI» МЧЖнинг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўл ўтказгичлар, кўприклар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, тўла ва бош турдаги таъмирлаш бўйича керакли лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Шунингдек, лойиҳаларни, автомобиль йўлларига дахлдор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, махсус тажриба-лаборатория, илмий-тадқиқот ишларни, Ўзбекистон Республикасидаги автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа сунъий иншоотларни диагностика қилиш, ҳамда корхона уставида кўрсатилган бошқа вазифа ва ишларни амалга ошириш ҳисобланади.