1-Автомобиль йўлларини лойиҳалаш бўлими

       “Йўл-Лойиҳа Бюроси” МЧЖнинг 1-автомобиль йўлларини лойиҳалаш бўлими турли тоифадаги автомобиль йўларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Ўтган йил мобайнида бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларини қайта қуриш бўйича лойиҳалаш ишлари бажарилган: М-39 “Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг 1005-1017 км, 1017-1025, 1025-1037 қисмлари; А-380 “Ғузор-Нукус-Бухоро-Қўнғирот-Бейнов” автомобиль йўлининг 198-208 км қисми. Мавжуд йўлларнинг кўрсатилган қисмларида ҳаракат жадаллигининг ортиши ва техник ҳолатининг қониқарсизлиги оқибатида Iб-тоифадаги (ўққа тушадиган 13 тн) йўлга мос келадиган замонавий оғирликларни ҳисобга олган ҳолда қатнов қисмини қайта қуриш,  шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳавий ечимлар қабул қилинган. Битумни тежаш мақсадида йўл тўшамаси асосининг кўтарувчи қатлами қориштириш мосламаларида тайёрланган “тощий” бетондан бажарилган. А-380 автомобиль йўлида асосни қуриш “Wirtgen” фирмасининг ресайклери ёрдамида бажарилган.

    Сўнгги йилларда бўлимга ёш мутахассисларнинг келиши кўпайган, бу эса мазкур соҳанинг долзарб ва истиқболли ривожланадиган эканлигини билдиради. Ўз навбатида, кўп йиллик тажрибага эга йўлсоз-муҳандислар касбий маҳоратини орттиришда ёшларга ҳар томонлама кўмак беришмоқда.

   1-Автомобиль йўларини лойиҳалаштиришда ишлаб чиқаришни автоматлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда, бу эса лойиҳалаштириш жараёнини сезиларли даражада енгиллаштиради. IndorCad (бўйлама ва кўндаланг кесимларни лойиҳалаштиришда),  IndorPavement (йўл тўшамасини ҳисоблаш учун) сингари дастурлардан фойдаланилмоқда, шунингдек барча чизмалар  Autocad дастури ёрдамида автоматлаштирилган тарзда бажарилмоқда.

Бўлимда барча ходимларнинг тез ва сифатли меҳнат қилиши учун етарли шарт-шароитлар яратилган бўлиб, лойиҳалаштиришда зарур бўладиган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

1-Автомобиль йўларини лойиҳалаштириш бўлими бошлиғи Усмонов Нуриддин Нажмиддинович.