Сунъий иншоотларни лойиҳалаш бўлими

 

бўлими бошлиғи   "Сунъий иншоотларни лойиҳалаш бўлими" умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги транспорт ечимлари, кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар, галереялар, таянч деворлари, пиёдалар ва транспорт тоннеллари ҳамда бошқа сунъий иншоотларни тўла ва ўрта таъмирлаш, қуриш ва реконструкция қилишнинг ТИҲ, ТИА, лойиҳалар, ишчи лойиҳалар ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқади, уларни синаш ва техник кўрикдан ўтказиш ишларини амалга оширади, шу йўналиш бўйича андозавий лойиҳалар, йўриқномалар, қўлланмалар, кўрсатмалар, тавсия ва қоидаларни ишлаб чиқади.

   "Йўл-Лойиҳа Бюроси" МЧЖ "Ўзавтойўл" ДАК нинг Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда МДҲ давлатларининг халқаро талаблари билан мослаштирилган, транспорт қурилишига оид амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва ишчи ҳужжатларга керакли ўзгартиришлар киритган ҳолда қуйидагиларни қайта ишлаб чиқди, хусусан:

1. ШНК 2.05.03-11 “Кўприклар ва қувурлар” кўприкости габаритлари, А14 ва НК100 синфи вақтинчалик ҳаракатланувчи юкламаларини ўзгартириб ҚМҚ 2.05.03-97 ўрнига.

2. ШНК 2.02.03-12 “Қозиқоёқли пойдеворлар” СНиП 2.02.02-85 ўрнига.

3. Қайта ишлаш жараёнидаги ШНК 2.06.20-13 “Сейсмик ҳудудларда қуриш. Транспорт иншоотлари” 32 (!) йилдан бери қайта ишланмаган СНиП II*нинг 4-бўлими ўрнига.

4. Кўприклар, йўл ўтказгичлари оралиқ қурилмаларининг амалдаги андозавий лойиҳалари янги А14 ва НК100 меъёрий ҳаракатланувчи юкламаларга мослаб ўзгартиришлар киритган ҳолда ишлаб чиқилган:

- UZ 3.503-81 серия “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳар кўчалари йўлларида жойлашган кўприклар ва йўл ўтказгичлар учун олдиндан кучайтирилган арматурали 21, 24 ва 33 узунликдаги йиғма темирбетон икки “т” шаклидаги кесимли тўсинларнинг оралиқ қурилмалари”;

- UZ 3.503-12 серия “Автомобиль ва шаҳар йўлларидаги кўприклар ва йўл ўтказгичлар учун олдиндан кучайтирилган темирбетондан қилинган унификациялаштирилган йиғма оралиқ қурилмалар. АIV ва АV синфли стерженли арматура ҳамда К7 канатлари билан мустаҳкамланган 9, 12, 15 ва 18м узунликдаги бўшлиқли плиталардан қилинган оралиқ қурилмалар”.

5. Янги юкламалар учун 3.503.1-73 серияли андозавий лойиҳа қайта ишланишга тайёрланмоқда. “Автойўл кўприклари учун кучлантирилмаган арматурали “т” шаклидаги кесимли темирбетон балкалардан қилинган 12, 15 ва 18м узунликдаги диафрагмасиз оралиқ қурилмалар”.

6. Замонавий юкламаларга бўлган талабларни ҳисобга олган ҳолда максимал сақлаш бўйича тавсиялар бериладиган “Кўприкларни таъмирлаш бўйича кўрсатмалар” нашрга тайёрланмоқда.

Бўлим бошлиғи Соколов Владислав Николаевич