Муҳандислик тармоқларини лойиҳалаш бўлими

“Йўл–ЛойиҳаБюроси” МЧЖ Муҳандислик тармоқларини лойиҳалаш бўлимининг фаолияттурлари

1. Амалдаги меъёрий ҳужжатларининг талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларидаги йўл инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштириш, мавжудларининг ҳолатини текшириб, нуқсонлар қайдномалари тузилиб, шу асосда жорий, ўрта таъмирлаш ишларини режалаштириш учун таклифлар киритиш, зарур бўлганда таъмирлаш лойиҳаларини бажариш.

2. Янги замонавий қурилиш материаллари ва конструкцияларининг намуналарини қидириб топиш ва амалда қўллаш учун таклифлар киритиш.

3. Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларидаги йўл инфратузилмаси объектларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш технологияларини бажаришда сифат назоратини ташкил қилиш.

4. Фан ва техниканинг илғор усулларини қўллаб, автомобил йўллари инфратузилма объектларида техника, технология, материаллар, янги товарлар ва хизматларни амалга тадбиқ қилишга қаратилган илмий-методик ва ахборот фаолиятини ташкил қилиш.

5. Инфратузилма объектларида қурилиш материаллари ва ишлаб чиқаришнинг иккиламчи маҳсулотларини тўлиқ ва самарадорли ишлатишни йўлга қўйиш учун илмий ва амалий тавсиялар бериш.

6. Соҳа олимларини жалб қилган ҳолда мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш, ўқув базасини ташкил қилиш билан маслаҳат хизматини йўлга қўйиш.

7. Бўлим ишлари бўйича ахборот базаси - банк маълумотларини тўплаш ҳамда улар асосида янги меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 июлдаги «Қарши шаҳрини истиқболли қайта қуриш режаси ва йўл-транспорт коммуникациясини ривожлантириш дастури тўғрисида» ги №ПҚ-2010-сонли қарорига асосан “Қарши- Шаҳрисабз-Китоб” автомобил йўлига хизмат кўрсатувчи мавжуд йўлбўлимларини бугунги кун талабида қайта таъмирлаш, янгиларини қуриш ишчи лойиҳаларини ишлаб чиқиш комплекс устувор вазифа қилиб белгиланган.

Бўлим томонидан “Қарши- Шаҳрисабз-Китоб” 4 тасмали автомобил йўлига жойлаштириладиган автобекатларнинг намунавий лойиҳалари тайёрлаб берилди.

Йўлга хизмат кўрсатувчи йўл бўлимларининг замонавий намунавий лойиҳалари амалдаги ШНҚ ва меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида тайёрланмоқда. 

 

 Муҳандислик тармоқларини лойиҳалаш бўлими бошлиғи Иванова Валентина Николаевна.