Ходимлар бўлими

Ходимлар бўлими “Йўл-Лойиха Бюроси” МЧЖ нинг ходимлар бўлимининг  асосий вазифалари – ходимларни ишга ёллаш, бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш масалалари бўйича ишчи хизматчиларни қабул қилишни расмийлаштириш, корхонани малакали ходимларга бўлган талабини таъминлаш ишларини ташкил этиш, шахсий таркибга оид ва хизмат сафарига оид  бўйруқларни ва гувохномаларни тайёрлаш, мехнат интизоми ахволини назорат қилиш, корхона ходимларини хукумат мукофотларига тавсия қилиш учун хужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш, мехнатга яроқсизлик тўғрисидаги варақаларни иш хақи тўлаш учун расмийлаштириш, ходимлар бўйича хисобга олиш ва хисобни тайёрлаш ишларини олиб бориш, тегишли ташкилотларга хисоботларни ўз вақтида топширилишини таъминлаш, шахсий делолар ва ходимларга оид бошқа хужжатларни расмийлаштириш ва уларни ўз вақтида давлат архивига топширилишини таъминлаш, корхона ходимларининг кексалик нафақасига чиқиши учун хужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш, корхона ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия ишини ташкил этиш, корхона ходимларини малакаларини оширишни ташкил этишдан ва бошқаларни ўз ичига олади.