Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки ҳаёт гўзал ва мафтункор.Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади,баҳорни эса уларга.Гўзаллик, нафосат, янгиланиш,ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади.
8 март Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафосати кириб келганидан дарак беради. Аёл азал-азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади.Инсон зоти борки,оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади.
АЁЛ меҳр бобидаги қуёшсан. |
Дуосида тинчлик сўрар юртига, Кўнар хаёт айтган барча шартига. Гуллар сочинг оёғининг гардига. Зулматларни ёритгувчи йўлисан, АЁЛ бу дунёнинг жаннат гулисан.
Сен онасан, сен гўзал ёр, ё сингил, Маъноли сўзингдан обод хар кўнгил. Мехринг берсанг, дард хам ўтади енгил. Ким бўлмаки, кексами ёки ёшсан, АЁЛ меҳр бобидаги қуёшсан.
Табассуминг аритади ғамларни. Шодликка оласан тушкун дамларни. Тўлдирасан рўзғордаги камларни. Уйим-жойим дея бедор халаксан, АЁЛ меҳнат ичида ҳам малаксан.
Сенга йўқдир боланинг бегонаси Севгинг улашасан гапнинг хонаси. Қалбинг шунчалар оқ ўзбек онаси. Янги куннинг дебочаси нахорсан, АЁЛ янгиланиш фасли бахорсан.
Баъзан ташвишинг бор, юрагинг титроқ. Кўнглинг йиғласа-да, кўзларинг порлоқ Сабринг қаршисида чўкиб қолар тоғ. Хар мушкулнинг давосисан, ихлоссан, АЁЛ сабр, мехр отлиғ либоссан.
Малоҳатсан, назокатсан, навосан. Андишасан, ору номус ҳаёсан. Ўзинг дунё ичра битта дунёсан. Мўжизасан, мудом бор бўлгин аёл. Ишққа, садоқатга ёр бўлгин аёл. Аслида, аёлларимиз, оналаримиз, опа-сингилларимиз ҳақида қанча таъриф берсак шунча оз.Ушбу сана муносабати билан жойларда байрам тадбирлари, танловлар ўтказилиши хам уларга бўлган эътибордан даракдир.”Йўл Лойиҳа Бюроси” МЧЖ ташкилотида ҳам мухтарама аёлларимиз учун тадбир ташкил этилди.Тадбирда ташкилотнинг Касаба Уюшмаси томонидан аёлларимиз , опа-сингилларимиз учун байрам эсдалик совғалари берилди ҳамда табрик ва қутловлар айтилди.Тадбирда йиғилган аёлларимизнинг юзида табассум ва кулги барқ уриб турибди. Ахир” она кулса бутун олам кулади” деб, бекорга айтишмаган-ку!
|
Врио генерального директора:
Джураев Азиз Абдикаримович. Приемный день: четверг - с 14:00 до 16:00
1-Заместитель директора и главный инженер:
Мухутдинов Ғуломхўжа Фазлиддин ўғли. Приемный день: пятница - с 14:00 до 16:00
Заместитель генерального директора по финансово-внешнеэкономическим связям:
Акилов Сардор Фуркатович. Приемный день: среда - с 14:00 до 16:00
Главный инженер:
Мухутдинов Ғуломхўжа Фазлиддин ўғли. Приемный день: среда- с 14:00 до 16:00